Сутли шоколад тарихини биласизми?

Сутли шоколад тарихини биласизми?
Ҳаёт тарзи
18:01, 11 ноябрь 2018
2 308
0

Марказий ва Жанубий Америка шоколад ватани ҳисобланади. Узоқ вақт давомида европаликлар бу ичимликнинг мавжудлиги ҳақида билишмаган. Ҳа-ҳа, ичимликнинг: майя ҳиндулари какао донларини сув билан аралаштириб, ҳосил бўлган коктейлни ичишган. Бу ичимлик аччиқ ва совуқ бўлиб, замонавий суюқ, иссиқ шоколадга умуман ўхшамасди.

Шоколадни татиб кўрган илк европалик Америкага 1519 йилда ташриф буюрган Эрнан Кортес бўлди. Натижада шоколад рецептини Қадимий дунёга олиб кетди. Ўзгача таъмдаги ичимлик тўғрисидаги гап-сўзлар бутун қитъа бўйлаб тез тарқалди. Бироқ етказишдаги қийинчиликлар туфайли (тасаввур қилинг, елканли кемаларда Америкадан Европага какао донларини олиб бориш қандай меҳнатни талаб қилган) фақат юқори қатлам вакилларигина уни истеъмол қилиш имкониятига эга эдилар.

1687 йилда инглиз Ганс Слоан Ямайка қирғоқларига борди. Унинг асосий касби даволаш эди, бироқ бундан ташқари, янги ўсимлик, ҳайвон турлари ва маҳаллий аҳоли маданиятини ўрганиш билан ҳам шуғулланарди. Табиийки, оролда қаҳва донларини татиб кўрди ва ҳиндуларнинг анъанавий ичимлиги билан танишди. Бироқ кўпчилик европаликларнинг фикрига қарши ўлароқ, Ганс суюқ шоколадни бемаза ва кўнгил айнитадиган деб топди. Таъмни яхшилаш учун майдаланган какао донларини сут билан аралаштирди. Бундан ташқари, у истеъмол қилишдан аввал ичимликни иситарди, бу эса таъм хусусиятларини яхшиларди. Сутли шоколад, аниқроғи шоколадли сут рецептини Ганс Слоан ўзи билан Англияга олиб келди. У ерда ичимликни дарҳол ёқтириб қолишди.

1872 йилда голландиялик Конрад ванн Гутен ҳозирги кунга қадар севиб ейиладиган қаттиқ шоколадни тайёрлаш усулини кашф қилгунига қадар сутли шоколад суюқ ҳолда истеъмол қилинди.

Сирожиддин Отамуродов тайёрлади

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
93
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
89
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика