Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Фикрлар харитаси: у нима ва у билан қандай ишланади?

Фикрлар харитаси: у нима ва у билан қандай ишланади?

17:11, 11.11.18
119
Ҳаёт тарзи

 Фикрлар харитаси, ментал харита, интеллект-харита, mind map — буларнинг бари шахсий фикрларимизни ташкиллаштириш усулининг бир неча номлари. Бугун ушбу инструмент нима экани ва у билан қандай қилиб самарали ишлаш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

Ментал хариталар ғояси фикрлашимиз радиант эканлигига асосланади. Яъни, биз ассоциациялар билан марказдан ён томонга қараб фикрлаймиз. Ягона марказий ғоя бўлади, ундан бошқа ассоциацияларга олиб борадиган бирлаштирувчи иплар ўтади, улардан эса яна бошқаларига. Бу қайсидир жиҳати билан дарахтни эсга солади. Унинг танаси – марказий ғоя, шохлари эса ундан келиб чиқадиган тасаввурлар.

Интеллект-харита ана шу асосда яратилади. У қандай бўлиши кераклиги борасида ягона бир қоида йўқ. Асосий вазифа: бош фикрни белгилаш, ассоциациялар ёрдамида кўплаб боғламалар яратиш мумкин. Интеллект-хариталар ёрдамида янги маълумотларни ўрганиш, турли масалаларни ечиш мумкин.

Демак ментал харитани тузишнинг бир неча босқичлари бўлади. Биринчиси – асосий фикр ёки ғояни яратиш, иккинчиси – биринчи даража мавзуларини яратиш. Учинчиси – мавзуларнинг иккинчи даражасини ривожлантириш. Тўртинчиси – аниқлаштириш, учинчи ва тўртинчи даража. Суратга қаранг. У интеллект-хариталар қандай бўлиши кераклигини намойиш этади.

Масалан, ментал харита ёрдамида тарих бўйича дарсликдаги параграфни ўрганмоқчисиз. Асос учун бўлим номини оласиз. Кейин биринчи тармоқлар ёрдамида уни бир неча бандларга ажратасиз. Кейин эса бу бандларни аниқлаштирасиз.

Фикрлар харитасини қоғозда ва рақамли технологиялар ёрдамида ҳам бажариш мумкин.

Сиз ҳам mind map ҳақида бирор нима эшитганмисиз? Бу инструментдан фойдаланганмисиз?

скачать dle 12.0



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?