Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » No photo, no video: «Орел и решка» ижодкорларига Тошкентнинг айрим жойларида тасвирга олишга рухсат беришмади

No photo, no video: «Орел и решка» ижодкорларига Тошкентнинг айрим жойларида тасвирга олишга рухсат беришмади

20:00, 10.11.18
181
Маданият / Видео
«Орел и решка» кўрсатувининг Facebook саҳифасида «Перезагрузка-3» - Тошкент видеоролигидан парчалар жойлаштирилди. Кўрсатув лавҳалари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида олинган эди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси саёҳатчи «олтин» рухсатнома билан Самарқандга жўнашини, у ерда дунёга машҳур ипак гиламларининг тайёрланиш сирларини кашф қилишини, мадрасаларда бўлиши ҳамда лазер томошаси уюштиришини билдирган эди. Шундан сўнг, 100 доллари бор саёҳатчи йирик Ош марказига бориб, миллий таомдан татиб кўриши, маҳаллий оқсоқоллар билан танишиб, улардан ўзбек анъаналарига доир суҳбат қуриши режалаштирилган эди. 
Афсуски, амалиётда барчаси кўнгилдагидек ва режалаштирилганидек чиқмаган кўринади. Саҳифага қўйилган видеолавҳадан кўриш мумкинки, боғлардан бирида видеотасвирга олиш тақиқланган. Тошкент метрополитенида ҳам худди шундай тақиққа дуч келишган. 

Қизиғи шундаки, жорий йил 1 июнидан Тошкент метрополитенида расман видео, фототасвирга рухсат берилган эди. Ҳозирча, боғда нима учун тасвирга олишни тақиқлашгани ҳам номаълум. 
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?