21 октября 2017

Жиззах шахар хокими қарори

Шаҳариқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2017-2018йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекстайёрлашнитаъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3079-сон, вилоят хокимининг 2017 йил 30 июндаги "Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,320-модда) 6-моддасига асосан

                                                                                                      ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли ва вилоят хокимининг 2017 йил 30 июндаги 364-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, кўп қаватли уй-жой фонди, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-5-иловаларга мувофиқ;

2017-2018 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз жамғариш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 6-иловага мувофиқ;

шаҳар иктисодиёти тармокларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар комиссияси раиси ўринбосарлари (Б.Соатов, С.Ортиқов):

вилоят ҳокимининг 2016 йил 26 апрелдаги 164-сон қарори билан шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, уларнинг умумфойдаланиш ҳудудларини тартибга келтирищ, лифтларни соз ҳолда сақлаш, махаллалар худудини санитар тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етарли миқдорда етказиб бериш, электр, иссиқлик, табиий газ таъминоти объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ташкил этиш бўйича;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, талаб даражасидаги санитар ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича шаҳар ишчи гурухлари фаолиятига танқидий бахо берган ҳолда улар томонидан 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсуми юзасидан аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва ижросини таъминлашини назоратга олсин;

бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп қаватли уй-жойлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соха объектларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг ахволини танқидий ўрганиб чиқсин;

ўрганиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини, шунингдек шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида амалга оширсин.

4. Шахар ҳокими ўринбосари раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этсин.

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек мутасадди ташкилотлар рахбарлари зиммасига 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда шаҳар хокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

6. "Жиззах овози” тахририяти (А.Иномов):

мазкур қаpop ҳокимликнинг newjizzaxcity.uz расмий веб-сайтига ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шахар ҳокимининг 2016 йил 14 июндат 258-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шахар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Соатов ва шаҳар хокимининг ўринбосари С.Ортиқов зиммаларига юклансин.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шахар ҳокими                                                                                                                                                      А.Рахмонқулов

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Ўхшаш янгиликлар:

Жиззах шаҳар ҳокимининг қарори

Жиззах шаҳар ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 февралдаги "2016 йилги Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2493-сонли ҳамда

2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда

2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори Жиззах шаҳрининг маҳаллий бюджети тўғрисида.  
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код:
Энг кўп ўқилган
Эрк излаган кўнгил
Эрк излаган кўнгил
  Ҳозирги вақда Жиззах
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
2017 йил 17 октябрь куни Жиззах давлат педагогика
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Davlat arbobi Sharof Rashidov bilan bog'liq
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Жиззах шахар хокими қарори
Жиззах шахар хокими қарори
Шаҳариқтисодиёти тармоқлари ва
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2017 йил 2 ноябрь куни Жиззах шаҳрида
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат
Архив