Давлат божи ставкалари ўзгартирилди

Давлат божи ставкалари ўзгартирилди
Иқтисодиёт
20:48, 05 ноябрь 2018
2 492
0
Ҳукумат қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда фуқаролик ишлари бўйича судларда оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди.
Нотариуслар томонидан мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ шартномалар тасдиқланганида қайси ҳолатларда давлат божи ундирилишига аниқлик киритилди, яъни давлат божи мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун ундирилади.
Шунингдек, ушбу шартнома тарафларининг бири юридик шахс бўлганида давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ундирилади. Илгари бу ҳолатга аниқлик киритилмаган эди.
Бундан ташқари, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилганлик ва қарз шартномаларига ўзгартиришлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизини ташкил этади.
Киритилган яна бир қўшимчага кўра, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида сайёр қабуллар чоғида амалга оширилганида давлат божи ўз миқдорида ундирилади.
Шунингдек, қарор билан никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилишда давлат божи ундирилмаслиги белгиланди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
88
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
84
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика