Биз билган ва билмаган Корея

Биз билган ва билмаган Корея
Блог
22:07, 01 ноябрь 2018
2 659
0
“Sof.uz” сайтига берган интервьюда ҳамюртимиз Жанубий Кореянинг Пусан Чет Тиллар Университети профессори Азамат Акбаров мамлакатдаги ҳаётнинг ўзига хос томонлари ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат кореяликларнинг ўзбекистонликларга бўлган муносабати, ўқишнинг афзаллик томонлари, мавжуд муаммолар ҳамда ушбу мамлакатда коррупцияга қарши кураш нима сабабдан умуммиллий кўлам олганлиги ҳақида бўлди.
Кореяга қандай келиб қолдим?
Ушбу Университетда 2004-2006 йилларда ишладим ва 2006-2009 йилларда Сеулда докторантурада ўқидим, бу давлатни яқиндан биламан. Дастлаб бу ерга Магистрлик унвони билан келгандим, эндиликда эса бой халқаро тажрибага эга бўлган профессор сифатида келдим. Шундай қилиб 12 йилдан кейин Пусан Чет Тиллар Университетига амалий тилшуносликдан тўлақонли тадқиқотлар ўтказиш учун таклиф этишди. Ўша даврларда Ўзбекистон ҳукуматидан ҳеч қанақа ёрдам олмаган бўлсам-да, 2004-2009 йиллар давомида Кореянинг 60дан зиёд муассасаларида Ўзбекистон ҳақида семинарлар ташкиллаштирдим ва ЮНЕСКОнинг фахрий элчиси бўлиб фаолият юритдим. Яъни, бу ишларни ватанга бўлган муҳаббатим ва ватанпарварлик ҳиссим асосида бажардим. Университет маъмурияти амалий тилшуносликда қилган ишларимни кузатиб боришаётган эканми, таклифни қабул қилдим. Қабул бўлишдан олдин 4 босқичли текширувдан ўтдим. Бу босқичлар менинг тадқиқот олиб бориш қобилиятимни текшириш, академик мақолаларни ўрганиш ва ниҳоят скайп дастури орқали суҳбатдан иборат эди. Мен Қозоғистонда ўзим ишлаб турган университет раҳбариятига ўз режаларимни баён этиб, мурожаат қилдим ва уларнинг рухсатини олиб, Жанубий Кореяга йўл олдим. Бу ерда ҳар бир профессорнинг барча шароитлар мавжуд бўлган ўз шахсий офиси мавжуд. Тизим ҳеч қанақа кеч қолишларсиз ёки тўсиқларсиз бекаму-кўст ишлайди, ва ҳар бир инсон ўз вазифаларини яхши билади. Пусан Чет Тиллар Университети дунёга турли соҳаларда ва турли маданиятлар бўйича билимларга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш ва тижорат имкониятлари ташкил қилувчи ва ер куррасида 21 асрнинг энг илғор университетларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир аудитория IT ускуналари билан юқори даражада жиҳозланган ва тўла автоматлаштирилган. Шундай қилиб, жаҳонда иқтисод кўлами жиҳатдан 10-ўринни эгаллайдиган мамлакатда ишлашимдан бахтиёр ва кўплаб бошқа чет эллик профессорлар қаторида Ўзбекистоннинг вакили эканлигимдан ғурурланаман.
Менинг жонажон Кореям
Бу мамлакатда яшаш арзон дея олмайман, аммо қиммат дейишга ҳам тил бормайди. Кореяликлар, америкаликлардай қарзга яшашади, ипотека тўловларини ва ўзларининг шинам ҳаётлари харажатини жуда паст фоиз эвазига тўлаб боришади. Бироқ, қимматбаҳо автомобилларда юришади, элита ресторанларда овқатланишади ва жуда ҳам қулай квартира/хонадонларда яшашади. Жанубий Кореяда ўртача маош ойига 2000 доллар атрофида. Энг қиммат нарсалар - яшаш жойи ва озиқ-овқат. Хонадон/квартира учун бир ойда 500 доллардан кўпроқ харажат сарф бўлади.
Кореяликлар жуда ҳам ватанпарвар инсонлар. Жанубий Корея бир мамлакат ва бир миллатдан иборат. Бу ҳолат дарҳол кўзга яққол ташланади. Ўзбекистон эса кўплаб миллат вакиллари яшаб келаётган кўп маданиятли мамлакат. Жанубий Корея - монодавлат. Тарихан шундай содир бўлган. Нотаниш мамлакатнинг маданияти ва тили билан яқиндан танишишни бошлаганда ҳамма нарса жуда ҳам ғайриоддий туюлади. Масалан, кореяликлар “менинг онам” дейишмайди. Агар улар қўллайдиган ибора бизга кўчиб ўтса, “бизнинг онамиз” деган маънони берган бўлур эди.У ерда “менинг мамлакатим” дейилмайди, чунки кореяликар учун уларнинг барчалари битта маданиятга тааллуқли эканликларини таъкидлаш муҳим ва шунинг учун “бизнинг мамлакатимиз” дейди, бу ибора корейс тилида “ури нара” деб талаффуз қилинади.
Кореяликлар табиатидаги ўзига хосликлар
Уларнинг тезкорлиги ва ҳамма ишда бекаму кўст бўлишга интилишларига кўникиш энг қийин иш. Кореяликлар ишлашаётганда бошлаган ишни тезроқ тугатишга ҳаракат қилишади. Бирор ишни тугатиш қийинчилик туғдирса, албатта тугатиш учун ишдан кейин қолишади. Нафақат тугатиш, балки бекаму кўст тугатиш. Ўқишда ҳам ушбу қоидага риоя қилинади. Агар инглиз тилини ўрганишга бел боғласа, кореялик эркин гапиришни ўрганмагунча ўрганишда давом этади. Ўрганаётган вақтида эса саволларга умуман жавоб бермайди, уларни кетма кет ўтказиб юбораверади, чунки ноўрин жавоб беришни хоҳламайди.
Қийинчиликлар
Ўзбекистонликлар учун Кореядаги ҳаётга ўрганиш осонмас. Албатта бунинг бир неча сабаблари бор. Биринчидан, Корея овқатлари. Кореяда асосан чўчқа гўшти тановул қилишади, қора чой ичишмайди, жуда кӯп алкогол ичишади, айтиш мумкинки, нон деярли ейишмайди, чунки нон десерт овқат ҳисобланади.
Иккинчидан, уларнинг тилини билиш зарурияти. Кореяликлар болаликларидан инглиз тилини ўрганишсада, фақат она тилларида сўзлашишади. Учинчидан, уй-жой муаммоси. Хонадон/квартирани ижарага олиш учун, ойлик тўловдан ташқари гаровга ҳам пул тўлаш лозим (одатда беш минг доллардан бошланади). Албатта, ижара ҳақини арзонроқ ва гаровсиз келишиб олишнинг ҳам имкони бор, масала хонадон эгаси билан умумий тил топишга боғлиқ бўлади. Аксар ҳолларда қўшимча ҳақ тўлаш зарур бўлади. Ижара муддати тугагач, бу тўлов ижарачига қайтариб берилади.
Кореяда ишлаш
Кореяда минглаб ўзбекистонликлар ӯқишади, асосан грантсиз ва ӯз ҳисобидан бир семестрда ӯртача 2500-3000 доллар тулашади. Албатта бу мамлакатга минглаб ҳамюртларимиз ишлаш учун келишади. Йигитлар, қизлар, оилавий жуфтликлар келишади. Уларнинг асосий мақсади – иш. Заводда (мабодо у ерда ишга киришга эришилса), бизнинг одамлар 2000-2500 доллар ойлик маош олишади. Қурилиш учун ҳам ишчи кучи зарур. Кореяликларнинг ўзлари қурилишдаги ишни ифлос, хавфли ва оғир деб ҳисоблашади ва қурилишда ишлашмайди. Одатда қурилиш соҳасида филиппинлик, вьетнамлик ва МДҲ давлатлари меҳнат муҳожирлари ишлашади. Агар бирор компания Кореяда ишга қабул ҳақида эълон қилса, «қўчада яланғоч ташлаб кетиши» мумкин бўлган рекутерлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бунақа ҳолат бир неча марта содир бўлган. Бунақалар ўз хизматлари учун катта пул талаб қилишади, қарийб 1500-2000 доллар атрофида. Бироқ, ҳеч ким «ҳамма ишлар жойида бўлиб, сиз албатта ишга қабул қилинишингиз» ҳақида кафолат бермайди.
Аэропортларда Ўзбекистон фуқароларини назоратдан ўтказиш кучайтирилган. Маҳаллий божхона ходимлари 20-40 ёшли йигитларга шубҳа билан қарашади. Уларни синчковлик билан текширишади, бирор камчилик топилган ҳолда Ўзбекистонга қайтариб юборишади. Энг камида 15 нафар ҳамюртларимизни паспорт назоратидан ўтказмай, махсус хонага сўроқ қилиш учун таклиф қилганларига шахсан гувоҳ бўлганман.
Кореяликлар Ўзбекистон ҳақида нимани билишади
Шахсий тажрибамдан: Кореяда кўпчилик Ўзбекистон ҳақида эшитган, аммо мамлакат номидан бошқа айтарли маълумотга эга эмас. Ўзбекистонликлар билан бирга ишлаган ёки Ўзбекистонга келиб кетган шахслар мамлакатимиз ҳақида анча маълумотларга эга. Бундайлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.
Баъзилар Ўзбекистонни Яқин Шарқ билан адаштиради. Баъзилар эса “ном охирида “истон” қўшимчасини эшитиб, Покистон ва Афғонистон билан қўшни бўлса керак, деб тахмин қилишади.
Кореяликлар мендан Ўзбекистон ҳақида сўрашса, уларга мамлакатимизни тарихий бойлиги, кўплаб пахта етиштирилиши, бой газ, мева-сабзавот ва бошқа табиий ресурслар захиралари борлигини сўзлаб бераман. Самарқанд ва Бухоро ҳақидаги реклама видео-роликларини кўрсатаман ва бу материалларни томоша қилгач, кореяликларда Ўзбекистонга бориш нияти туғилади. Уларга ишонч ва дўстлик белгиси сифатида ҳукуматимиз виза олиш талабини бекор қилганини ва кореяликлар юртимизга визасиз бемалол келишларини айтаман. Мамлакатимиз туристик соҳаси Ўзбекистонга кореяликларни кўпроқ жалб қилиш ишида ўз ҳиссасини қўшади деган умиддаман.
Коррупция билан кураш — ижтимоий ғоя
Жанубий Кореяда коррупция билан кураш назорат остидан чиқиб, сиёсий ўйинчилар қўлида қуролга айланиб кетган эди. Тасаввур қилиб кўринг-да, Жанубий Корея дунёда ўз собиқ президентларидан икки нафари ва уларнинг ўғилларини дастлаб судланувчилар курсисига ва сўнг қамоқхонага жўнатган ягона мамлакат ҳисобланади. Коррупция айби билан қамоққа олинган оддий давлат химатчиларининг сон-саноғи йўқ. Бошқа томондан қараганда, бу мамлакатда коррупция муаммоси мавжуд эмас. Мабодо бироз шубҳа пайдо бўладиган бўлса, мухолифат ва жамоатчилик фикри босими остида иш мантиқий якунига етказилади. Натижада, Жанубий Кореяда коррупцияга қарши кураш умуммиллий ишга айланган ва ижтимоий идеология даражасига етказилган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
90
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
85
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика