Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Ўзбекистонда айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташланади

Ўзбекистонда айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташланади

21:56, 12.11.18
275
Сиёсат

 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан қуйидаги маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташланиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг умумий захиралари, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган), сотиш ҳажмлари ва маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКларнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ёки халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;

2017 йил 1 январь ҳолатигача бўлган йиллик давлат олтин валюта захиралари миқдори ва уларнинг таркибий тузилмаси;

давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларининг умумий ҳажми, манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, муддатлари ҳамда қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштириш ва қайтариш тўловлари бўйича маълумотлар.

Қайд этилишича, мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А.Қўчқоров, С.Р.Холмуродов, А.С.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А.Бегалов зиммасига юкланади.

скачать dle 12.0



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?