Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Акцияда 136 мингдан ортиқ ариза ижобий хулоса олган, лекин йиғимлар тўланмаган

Акцияда 136 мингдан ортиқ ариза ижобий хулоса олган, лекин йиғимлар тўланмаган

11:35, 31.10.19
54
Янгиликлар
Давлат хизматлари агентлиги бир марталик акция доирасида ҳал этилмаган аризаларни таҳлил қилди.
Бир марталик умумдавлат акцияси доирасида  ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, республика бўйича 357 минг 463 та ариза шу кунгача ҳал этилмаган.
Хусусан, республика бўйича 190 минг 543 та аризалар кўриб чиқиш арафасида, келиб тушган 136 минг 451 та мурожаатларга туман (шаҳар) комиссия аъзолари томонидан ижобий хулоса берилган бўлсада, фуқаролар томонидан бир марталик йиғимлар тўланмаган. Шунингдек, комиссиялар томонидан 30 минг 469 та мурожаатлар бўйича бир марталик йиғим тўланган бўлишига қарамай, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ўз вақтида қарорлар қабул қилинмаган.
Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари акцияда қатнашган юртдошларимиздан агарда ижобий хулоса олган бўлсалар, бир марталик тўловни амалга оширишларини сўрайди. Сизнинг мулк ҳуқуқингизни эътироф этиш ва мурожаатингизни ҳал этиш учун ҳудудингиздаги давлат хизматлари марказларига ташриф буюришингиз мумкин.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?