Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Америка мўмиёси Янги Дунё тарихини шубҳа остига қўйди

Америка мўмиёси Янги Дунё тарихини шубҳа остига қўйди

17:29, 11.11.18
735
Дунё

 Генетиклар Американинг энг қадимий мўмиёси ДНКси шифрини ўқишга муваффақ бўлишди, бу Янги Дунёнинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши тарихига янгича назар ташлашга ёрдам берди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Ёши 10,6 минг йилга тенг бўлган мўмиё 1940 йилда Невада штатидаги Спирит ғоридан топилганди.

Олимлар унинг яхши сақланиб қолган ДНКси геномларининг ҳар бир қисмини ўқишга муваффақ бўлишди ва янгича хулосага келишди.

Уларнинг хулосасига кўра, 10 минг йил аввал Шимолий ва Жанубий Американинг барча аҳолиси бир-бирига қондош бўлишган. Бу эса одамлар Янги Дунёга бир пайтлар Евросиё ва Шимолий Американи ягона суперқитъа сифатида бирлаштириб турган Беринг бўғози орқали ўтишган деган тахминни шубҳа остига қўяди.

Илгари олимлар туб америкаликлар 250 нафарга яқин кўчманчи аҳолидан келиб чиққанини билдиришганди. Кейинчалик улар янги кўчиб келганлар билан аралашиб кетишлари натижасида аҳолининг генетик турли-туманлиги сақланиб қолган.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?