Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Энди тадбиркордан муҳр босиш талаб этилмайди

Энди тадбиркордан муҳр босиш талаб этилмайди

16:24, 08.10.19
37
Янгиликлар
Тарихий манбаларда қайд этилишича, Бобурийлар даврида подшоҳ буйруқлари махсус фармонларда қайд этилиб, “Фармони олий” деб аталган. Фармонларга қўйиладиган муҳрлар 5 хил бўлиб, турли мақсадларда фойдаланилар эди. Улардан биринчиси амир ва бекларга ҳамда аркони давлатга унвонлар бериш, лавозимларга тайинлаш, мукофотлаш ҳақидаги ҳужжатларга қўйилган. Иккинчиси эса хорижий давлатлар раҳбарларига ёзилган хатлар ва бошқа дипломатик ҳужжатларга қўйилган. Учинчи муҳр адлия ишлари борасидаги ҳужжатларга босилган бўлса, тўртинчиси сарой маъмурияти бўлимларига тегишли ҳужжатларга ва охиргиси унчалик муҳим бўлмаган ҳужжатларга қўйилган экан.
Бугунги кунгача ҳам муҳр тарихдагидан фарқ қилмаган тарзда тегишли ташкилот ёки юридик шахсларнинг, тадбиркорларнинг ҳужжатларни тасдиқловчи энг муҳим воситаси саналади. Ушбу муҳр билан ҳужжатлар тасдиқланган, шартномалар расмийлаштирилган.
Хуллас, яқин-яқингача бу ҳолат табиий жараёнга айланиб улгарган эди. Тадбиркору фермерлар барча ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашга мажбур бўлган. Хаттоки, тадбиркорнинг иши тушиб борган давлат идорасими, қатор ташкилотлар ҳам улардан муҳр босилган ҳужжат талаб этарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 661-сонли қарорларига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босилиши ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқланишини талаб қилиш бекор қилинди.
- Эндиликда тадбиркорлар банк ва бошқа молиявий ҳужжатларга, рухсатнома олиш учун бериладиган ариза шаклларига муҳр босиши мажбурий эмас, - дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси юрисконсульти Элёр Урдушев. -  Шунингдек, давлат идораларининг тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйишни талаб қилиши тақиқланади.
Мазкур қарорнинг асосий мақсади ҳам тадбиркорларнинг вақтдан унумли фойдаланиши, сарсонгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, бу борада давлат органлари зиммасига ҳам катта масъулият юкланди.
Бир қараганда оддий бир ҳолатдек кўринган муҳр босиш ортида йўқотилаётган вақт, асаббузарлигу ортиқча муаммолар пайдо бўлиши ҳеч гапмас. Буни эса  бошидан ўтказган тадбиркорлар билади..! Янги тартиб эса тадбиркорлик субъектлари учун ўзига хос имконият бўлиши кутилмоқда.
ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?