Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Гўзаллик танловида қатнашаётган Сабрина беҳаё кийим кийишдан бош тортди: ҳамма ҳайратда

Гўзаллик танловида қатнашаётган Сабрина беҳаё кийим кийишдан бош тортди: ҳамма ҳайратда

16:23, 08.10.19
30
Маданият
Тожикистонлик Сабрина Зухурова "Miss Tourism World" танловининг бир неча босқичларида қатнашиб, ТОП-5 га кирди, аммо у ички кийимда рақсга тушишдан бош тортди. Шундай бўлса-да, ҳанузгача танловнинг энг яхши 10 иштирокчиси сафида турибди.
"Мен ички кийимда юрмасликка қарор қилдим. Менга тож керак эмас, мен учун шараф ва ғурур янада қадрлидир. Бу жонли эфир эди ва "Мисс Тожикистон" ички кийимда чиқишдан бош тортгани эълон қилингач, ҳамма ҳайрон бўлди, лекин мен ғурурландим ва ҳеч нарсадан афсусланмадим", деди Сабрина.
Сабрина, шунингдек, ич кийимда рақсга тушишини билмаслигини ва миллий рақс тайёрлаётганини қўшимча қилди.
"Биз ҳайъат таркибига табиий шаклда — бўянишсиз чиқишимиз керак эди. Мен танловнинг ТОП-5 га киришга умид қилгандим. Кейин улар ич кийимда рақсга тушишимиз кераклигини айтишди, мен эса рад жавобини бердим», — деди Сабрина.
"Miss Tourism World" танлови 20-августдан бошлаб  Хитойда бўлиб ўтмоқда. Унда 90 мамлакатдан келган қизлар иштирок этишади. Мусобақа 10 октябрь куни тугайди.
Сабрина ушбу танловга тасодифан етиб келган, ташкилотчилар уни Инстаграмда кўришди ва унга таклифнома юборишди: қиз Тожикистон номидан қатнашишга рози бўлди.
Қиз 1995 йилнинг 13 октябрида Тожикистонда туғилганини айтди. Тожикистон миллий университетининг иытисодиёт факультетини имтиёзли диплом билан тугатган. У "Ориенбанк"да ишлайди. Айнан шу банк қизнинг мусобақадаги чиқишларини молиялаштирган.
Сабрина илгари бундай мусобақаларда иштирок этган. Масалан, шу йили Тошкентда бўлиб ўтган «Miss Union» танловида биринчи ўринни эгаллаган. 2018 йилда Арманистондаги "МДҲнинг энг яхши модели" танловида ҳам қатнашган.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?