Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » 1 октябрдан ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали берилади

1 октябрдан ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали берилади

17:06, 24.09.19
52
Янгиликлар
Сўнгги йилларда аҳолининг шахсий уй-жойларга бўлган талаби тобора ортиб бормоқда. Республикамизда  2019 йил 1 октябрдан бошлаб айнан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш тартиби ўзгармоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди
Ғаллаорол туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги Олимлар ва Бахт МФЙларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 18 та хонадонларга уйма-уй кирилиб қарор мазмун моҳиятини  етказилди.
 
 
Жорий этилаётган янгиликка мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда — ер участкалари) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳолларига татбиқ этилмайди.
Айни пайтда барча давлат хизмталари марказларида  жисмоний шахсларга «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда бепул иштирок этиш ини таъминлаш мақсадида  махсус хоналар тайёрланмоқда. Фуқаролар 1 октябрдан бошлаб, ўз ҳудудларидаги Давлат хизматлари марказига ташриф буюриб ушбу қулайликдан фойдаланишлари мумкин бўлади. 
 
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?