Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Энг тўғри йўл – манфаатлар тўқнашмаслиги йўли

Энг тўғри йўл – манфаатлар тўқнашмаслиги йўли

10:37, 11.09.19
71
Жамият

Transparency International ташкилотининг2018 йил учун эълон қилинган“Коррупцияни ҳис қилиш индекси”да Ўзбекистон 100 балликтизимда 23 балл олган. Яъни, 2017 йилдаги кўрсаткичдан 1 балл кўпроқ. Шундай бўлса ҳам, умумий рейтингда Ўзбекистон бир поғона пастлаб, 180 давлат орасида 158-ўринни эгаллаган.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйичасўров натижаларига кўра, қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция кенг тарқалган деб ҳисоблаган. Қарийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция ҳамма жойда ва соҳада мавжуд деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг 29 фоизимансабдорларнинг ҳар иккинчиси коррупционер, деб ҳисоблайди.

Сўровда иштирок этган 26 фоиз иштирокчининг фикри эса кенг жамоатчиликни хушёрликка чақиради. Улар коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари етарли эмасва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатганлар.

Хўш, бугунги кунда асл вазият қандай? Давлат идораларида, хусусан солиқ тизимида бу иллатга қарши қандай кураш олиб борилмоқда. Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбасига Ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Улуғбек Расулов қуйидагиларни сўзлаб берди.

- Энг аввало ҳуқуқий база мустаҳкамланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан 2019 йил 7 январда “Давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш ҳамда Одоб-ахлоқ қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.Мазкур режада белгиланган тадбирларни ўз муддатида бажариб борилиши ДСБ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

2019 йилнинг январь-август ойлари давомида вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан хизмат текшируви ва хизмат ўрганишларни тартибга солувчи ички идоравий ҳужжатларнинг қонунчиликда жорий этиладиган ўзгаришлардан келиб чиқиб янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича қўмитага таклифлар тайёрланди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 18 та ҳолатда хизмат текшируви ва 14 та ҳолатда ўрганишлар ўтказилиб, шундан қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар масъулиятини принципиал тарзда кўриб чиқилиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигидаги ислоҳотлардан келиб чиқиб, давлат солиқ хизмати органларида ишга қабул қилиш ва бошқа лавозимга ўтказиш бўйича махсус ўрганиш тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан берилган топшириққа асосан, ўтган давр мобайнида Жиззах вилояти давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш ва бошқа лавозимга ўтказиш бўйича 646 та ўрганишлар ўтказилган.

“Давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вакиллари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилиб, 2019 йил январь ойида тасдиқланган режа жадвалига мувофиқ коррупцияни олдини олиш бўйича профилактик йиғилишлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 2019 йил январь-август ойларида давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекцияларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини жалб қилган ҳолда 9 маротаба йиғилишлар ўтказилди.

Шунингдек, вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ва фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари орасида коррупциянинг салбий оқибатларини тарғиб қилиш, жамиятда бу иллатга қарши муросасиз курашиш, салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида вилоят прокуратураси ва солиқ бошқармаси томонидан махсус тайёрланган буклет ва флаерлар бошқарманинг ҳамда ҳудудий солиқ инспекцияларининг барча кириш жойлари, хизмат хоналарининг кўринадиган жойларига ўрнатиб чиқилган.

Шу билан бирга, вилоят давлат солиқ бошқармаси биносида коррупцияга қарши курашиш бўйича “бурчак” ташкил қилинган бўлиб, ушбу бурчакда коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари, буклетлар, флаерлар, БМТ конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилган.

Жиззах вилояти давлат солиқ хизмати органларида сурункали равишда меҳнат интизомини, одоб-ахлоқ қоидаларини инкор қилиш, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда хизматга оид бошқа меъёрларга риоя этмаслик ҳолатларини аниқлаш бўйича ходимларнинг фаолияти юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида, 42 та ходимларга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди, 17 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилди, 2 нафар ходим эгаллабтурган лавозимидан озод этилди ҳамда 4 та ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Солиқ хизмати органлари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, уларни рағбатлантириш ва ишчанлик муҳитини фаоллаштириш мақсадида, шахсий таркиб ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Низомнинг 2-иловаси, 5-банди бўйича “Мансабдор шахсларига махсус унвонлар бериш ва уларни махсус унвонлардан маҳрум қилиш тартиби” талаблари бўйича унвон берилиши тўлиқ таъминланиб келинмоқда. Бу ҳам қайсидир маънода ходимлар ўртасида коррупция иллатини олдини олишда ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Жиззах вилояти давлат солиқ хизмати органларининг таркибий тузилмалари фаолиятини, уларда мавжуд тахдидларни таҳлил қилиб, коррупцион омиллар юқори бўлган тузилмаларни аниқлаб ва бундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича бошқарма раҳбариятига таклифлар киритилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 10 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №4389-сонли қарорининг биринчи иловасига мувофиқ “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси”да ҳам давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш механизмларини ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди. Унга кўра:

  • Кадрлар сиёсатида коррупцияга қарши компонентларни кучайтириш;
  • Солиқ соҳасида коррупция хавфларини назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш тизимини жорий этиш;
  • Коррупцияга қарши қонунчилик талаблари асосида норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш (тафтиш қилиш);
  • Солиқ органларида шаффофлик (ошкоралик) ва ҳисобдорликни кенгайтириш, коррупция кўринишларига жамоатчиликда муросасизлик ҳиссини шакллантириш каби йўналишлар мавжуд.

Бундан кутилаётган натижа эса солиқ идоралари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳоллари кескин бартараф этилишига эришишдир.

Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?