Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Солиқ қарздорлиги маълумотномаси ва СТИР қаердан олинади?

Солиқ қарздорлиги маълумотномаси ва СТИР қаердан олинади?

10:50, 22.08.19
156
Жамият
Савол:
Солиқдан қарзим йўқлиги ҳақида маълумотнома ва СТИР (ИНН) олиб келишимни сўрашди. Уларни қаердан оламан?
Жавоб:
Иккаласини ҳам Давлат хизматлари марказларидан оласиз.
Изоҳлаймиз:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома фуқаронинг сўровнома–аризаси асосида Давлат хизматлари марказлари томонидан 1 иш соати ичида бепул тақдим этилади. СТИР  солиқ тўловчининг идентификация рақами (русчада – ИНН) ҳам ДХМ томониан, жисмоний шахс томонидан тақдим этилган сўровнома–ариза ва паспорт нусхаси асосида 1 иш соати ичида унга бепул берилиши лозим.

Адлия вазирлиги ДХА Жиззах вилояти
бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?