«Қўқон-1912» Олмалиқда ғалаба қозонди, «Нефтчи» эса жиззахликларга ютқазиб қўйди

«Қўқон-1912» Олмалиқда ғалаба қозонди, «Нефтчи» эса жиззахликларга ютқазиб қўйди
Спорт
21:48, 09 ноябрь 2018
2 340
0

Ўзбекистон чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «АГМК» – «Қўқон-1912» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги стадионда бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув дебютидаёқ мезбонлар ҳисобни очишди: Музаффаржон Музаффаров узоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олиб чиройли голга муаллиф бўлди.

Иккинчи бўлим дебюти меҳмонларга омадли келди: Мурод Холмуҳаммедов томонидан ошириб берилган тўпни Ойбек Рустамов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу голдан сўнг мезбонлар фаолликни оширишди ва рақиб дарвозаси олдида бир нечта хафли ҳужумлар содир этилди. Аммо қўқонликлар қарши ҳужумда мезбонларни жазолашди. Бехруз Садиллоев чап қанотдан узатилган тўпга тўхтатмасдан зарба бериб, жамоасининг иккинчи голини урди.

82-дақиқада «Қўқон-1912» футболчилари яна қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди: Сухроб Бердиев майдон марказидан тезлик олиб жарима майдонига кириб борди ва дарвозани аниқ нишонга олди.

Параллел кечган баҳсда «Нефтчи» ўзида «Сўғдиёна»ни қабул қилди. Унда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани қўлга киритишди.

Pepsi Супрелига, 30-тур

«АГМК» – «Қўқон-1912» 1:3 (1:0, 0:3)
Голлар: 
1:0 – 2 Музаффаров, 1:1 – 50 Рустамов, 1:2 – Садиллоев, 1:3 – 82 Бердиев.

«АГМК»: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Музаффар Музаффаров, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (Зафар Полвонов, 68), Владимир Бубанья, Камолиддин Мурзоев, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жамшид Ҳасанов (Зоҳир Пиримов, 52), Алишер Саматов (Шохназар Норбеков, 78).

«Қўқон-1912»: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев (Носирбек Отақўзиев, 90+2), Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович, Марко Милич, Иқбол Маликжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Беҳруз Саъдиллоев, 61)

«Нефтчи» – «Сўғдиёна» 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 
0:1 – 89, пенальти Милинкович.

«Нефтчи»: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Аброр Исмоилов, Дилёрбек Эрматов (Анвар Бердиев, 72), Андрей Сидоров, Ҳусниддин Ғофуров (Муродбек Бобожонов, 83), Бобурбек Юлдашев, Достон Тошматов, Шодиёр Хожиматов, Шерзод Ҳакимов (Абдураҳмон Абдулҳақов, 59), Достон Турсунов.

«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов (Шоҳруз Норхонов, 57), Сардор Азимов (Санжар Рашидов, 73), Сирож Мелиев, Шаҳбоз Жўрабеков, Ойбек Нурматов, Милаш Симонович, Никола Милинкович, Нуриддин Ҳасанов, Нурилло Тўхтасинов (Дарвидас Сернас, 62)

Огоҳлантириш: Сидоров 14.

Манба: 
www.uff.uzскачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
80
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
75
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика