Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Муносиблар тақдирланди

Муносиблар тақдирланди

20:24, 28.06.19
33
Жамият

Бугунгикундамамлакатважамиятҳаётидадемократикпринципларнимустаҳкамлашдаоммавийахборотвоситаларинингролимуҳимаҳамияткасбэтмоқда. Шу боис, соҳада оммавий ахборот воситаларининг фаолияти эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг машаққатли меҳнатини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш, жамиятда демократик принциплар, фикрлар ва қарашлар ранг-баранглигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ички ишлар органларини ҳақиқий халқпарвар тузилмага айлантириш борасида ОАВ билан ҳамкорликда кўплаб хайрли ишлар қилинмоқда. Бу жараёнда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар билан кенг жамоатчиликни ўз вақтида таништириш муҳим аҳамият касб этади. Айнан мана шу омиллар вазирлик фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш баробарида аҳолининг тизимга бўлган ишончини оширади, ишчи ишлар органлари ходимларини халққа янада яқинлаштиради, фуқароларнинг холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган талабини қаноатлантиради.

Бугунги кунда ички ишлар органларининг раҳбарлари ОАВ вакиллари билан турли учрашувлар, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиб тизим фаолияти билан барчани ўз вақтида таништириб келмоқда. Ҳар қандай вазият ҳақида объектив ва холис маълумот етказишга ҳаракат қилинмоқда.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вазирликда бўлиб ўтган тантанали тадбирда шу ҳақда сўз борди. Мазкур тадбирни очилишида, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Хатамов иштирок этиб, йиғилганларни касб байрамлари билан муборакбод этди ва ўзининг табрик сўзида шундай деди:

“Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ижобий ишларни, ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда ОАВ билан ҳамкорлик муҳим роль ўйнайди. Келгусида бу ҳамкорликни янада ривожлантиришимиз зарурлигини бугунги даврнинг ўз талаб қилмоқда. Бу ҳамкорлик, аввало, халқнинг ички ишлар органларига бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда. Фуқароларимиз тизимда касбига содиқ, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида жасорат кўрсатишга қодир кўп сонли фидойи ходимлар борлигига амин бўлмоқда”.

Мазкур тадбир давомида, “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан Вазирлик миқёсида ўтказилган “Ички ишлар органлари матбуот хизматининг энг фаол ходими” кўрик-танловининг якуни бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Ахборот мультимедиа гуруҳи раҳбари – бошқарма бошлиғининг матбуот котиби, катта лейтенант А.Қ.Аҳмедов I-ўринга, Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси Матбуот гуруҳи раҳбари – бошқарма бошлиғининг матбуот котиби, капитан Ш.А.Норматова II-ўринга, Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Матбуот гуруҳи раҳбари – бошқарма бошлиғининг матбуот котиби, капитан С.С.Болтабоев III-ўринга муносиб, деб топилдилар.

Шу билан бирга, мазкур кўрик-танловдаги номинациялар бўйича “Энг яхши телевидение материали учун” – ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси Медиа маркази бошлиғи ўринбосари, майор А.А.Тишабаев, “Энг яхши радио материали учун” – Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Матбуот гуруҳи раҳбари – бошқарма бошлиғининг матбуот котиби, лейтенант Ш.И.Нуридинов, “Энг яхши матбуот материали учун” – ИИВ Академияси Матбуот гуруҳи катта инспектор-мухбири, катта лейтенант Ж.Э.Холов, “Энг яхши интернет материали учун” – Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси Матбуот гуруҳи раҳбари – бошқарма бошлиғининг матбуот котиби, майор Қ.Қ.Ярашовлар ғолиб, деб топилиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шундан сўнг, вазирлик билан мустаҳкам ҳамкорлик қилиб келаётган, тизимдаги ислоҳотларни ўз оммавий ахборот воситасида кенг ёритаётган, бир сўз билан айтганда, юртимизда бўлаётган ўзгаришларни, мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳар томонлама холисона халққа етказаётган бир қатор ОАВ вакиллари ва ички иишлар органлари ходимлари қимматбаҳо совға ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Албатта, бундай рағбат ҳар бир ходимни ўз ишига бўлган ишончини янада ошириб, келгусидаги фаолиятида ва ижодида куч-қувват бахш этади.




Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий

ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси


скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?