Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Нафс қулига айланган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди (видео)

Нафс қулига айланган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди (видео)

20:00, 19.06.19
74
Видео / Жамият

Айни вақтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги сингари вилоятимизда ҳам ғалла ўрими уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Одатдагидек, мазкур тадбирга турли соҳа вакиллари қаторида ички ишлар органлари ходимлари ҳам жалб этилган. Бу жараёнда улар жамоат, ёнғин ва техника хавфсизлигини таъминлаш, ғаллани талон-тарож этилишининг олдини олиш вазифасини бажарадилар.

Ғалла мамлакатимиз иқтисодиёти эркинлиги, аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминловчи асосий омиллардан биридир. Шу маънода, ўрим мавсуми фермерлар, комбайнчилар, юк машиналари ҳайдовчилари, дон қабул қилиш масканлари ишчилари билан бирдек ички ишлар ходимлари учун муҳим паллага айланади.

Яъни, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ушбу соҳалар вакиллари зиммасига бошоқлардан дон тўкилиб улгурмасдан ҳосилни йиғиштириб олиш ва хирмонжойларга етказишга ўз улушларини қўшадилар. Токи, ғаллани олов домига тортмасин, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик ортидан фуқаролар жони ва саломатлигига зиён етмасин, деҳқоннинг йиллик меҳнатига бирор нафси бузуқ қўл чўзмасин.

Қисқаси, бу даврда қонун посбонлари дала заҳматкашлари таянчига айланадилар. Бироқ ғалла талон-тарожи билан шуғулланувчилар учун ички ишлар ходимларининг ғаллазорларда бўлиши муайян муаммоларни келтириб чиқаради. Шундайлар сирасига Зарбдор тумани, Тошкесган қишлоқ фуқаролар йиғини, Пахтакор кўчасида яшовчи Одил Яхшилиқов ҳам киради.

Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, жорий йилнинг 11 июнь куни, соат 21.20 да Одил Яхшилиқов ўз бошқарувидаги “Зил-130” русумли автоуловига 8 қоп буғдойни ортиб, уйига олиб кетмоқчи бўлганида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилди. Ходимлар ташмачига ғаллани олиб кетмаслик лозимлигини уқтирмоқчи бўлганларида, ҳайдовчи қонуний талабга бўйсунмади. Аксинча, уларни ҳақоратлаб, тан жароҳатлари етказди.

Айни вақтда зўравон ҳибсга олинган, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 219-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда ҳокимлик вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ қонунбузарликни назарда тутади.

Тергов суриштирув ҳаракатлари прокуратура томонидан амалга оширилмоқда. Қисқаси, эл мулкига кўз олайтирган, қонун ҳимоячисига қаршилик кўрсатган муштумзўр ўз жазосини олади.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?