Mусулмонлари идораси ​Суриядаги ўзбекистонликларнинг сони ҳақида аниқ маълумотга эга эмас​

Mусулмонлари идораси ​Суриядаги ўзбекистонликларнинг сони ҳақида аниқ маълумотга эга эмас​
Жамият
22:04, 11 июнь 2019
1 420
0
Сўнгги кунларда интернет тармоғидаги айрим манбаларда Ўзбекистондаги MY5 нодавлат телеканалида 4 июнь куни эфирга узатилган кўрсатувда берилган лавҳаларга асосланган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг юқоридаги жараён билан боғлиқ фикрлари тарқатилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Қайд этилган кўрсатувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Тошкент шаҳридаги масжидларнинг бирида қилган маърузаларидан парча келтирилган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу маърузада Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари ташкилотига мансуб мамлакатлар ва уларга туташ ҳудудлардан мутаассиб шахсларнинг таъсири остида Сурияга бориб қолган шахслар, уларнинг оила-аъзолари ва яқинлари ҳақида умумий маълумот берилган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳозирги кунда Сурия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларининг сони ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.
Шунингдек, юқоридаги маърузада муфтий ҳазратлари томонидан Суриядан яқинларининг қистови, зўравонлиги ёки алдови билан бориб қолган тоифага мансуб фуқароларни қайтариш бўйича ҳаракат қилинади, деган мазмунда фикр айтилган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
35
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
35
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика