Орамиздаги одамлар...

Орамиздаги одамлар...
Янгиликлар
19:30, 24 май 2019
1 421
0

Сўнгги пайтларда айрим оналарнинг, агарда уларни она, деб атаб бўлса, ўз фарзандини сотишга урингани ёки ундан осонгина воз кечиб юбораётгани ҳақидаги гап-сўзлар қулоққа бот-бот чалинаяпти. Аммо шундайлар борки, ўз боласидан ортиб, бегоналар ёки яқинларининг фарзандларига ҳам оналик қилмоқда.

Зита Ан икки ойдан сўнг 60 ёшга тўлади. У Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Чўлни ўзлаштириш йиллари Мирзачўл туманининг Ўзбекистон хўжалигига келиб қолди. Шу ерда турмушга чиқди, ишлади, ўғил улғайтирди. 1997 йили турмуш ўртоғи вафот этгач, қариндошларига яқин бўлай, деган ўйда Пахтакор туманига кўчиб келди.

Бу орада синглиси саратон касалига чалинди. Аёл жигарини даволатиш учун яшаётган турар жойини сотишга мажбур бўлди. Аммо синглисининг умри қисқа экан, 2011 йилда вафот этди. Ундан вояга етмаган 2 ўғил ва 1 қиз қолди. Шунда Зита Ан жиянларини қарамоғига олди. Бутун диққат эътиборини улар тарбиясига қаратди.

Болалар ҳалол ва меҳнаткаш бўлиб улғайдилар. 25 ёшли Сиёвуш Абдуллаев ҳозир оилали, Жанубий Кореяга ишлаш учун кетган. 20 ёшли Марина Абдуллаева турмушга чиққан, сузиш бўйича мураббий. Бир неча марта Ўзбекистон чемпиони бўлган. 16 ёшли Давлат Аҳмедов эса Жиззах олимпия захиралари спорт мактаб-интернатида ўқимоқда. У ҳам сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони. Ҳарбий бўлмоқчи.

Болаларни улғайтириш она учун осон бўлмади. Унинг ҳолидан маҳалла фуқаролар йиғини, шунингдек, туман ички ишлар бўлими жамоаси хабар олиб туради.

Айни вақтда вилоятимизнинг барча туманлари марказларида бўлгани каби Пахтакор туманида ҳам “Илғор ҳудуд” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу боис Зита Ан жияни билан яшайдиган барак типидаги турар жой бузилади. Ҳокимлик аёлга имтиёзли шартларда уй билан таъминлашни зиммасига олган.

Аёлнинг умидлари ушалиши тайин. Фарзандидан ортиб, жигарларини оёққа турғазган аёл ана шундай эътиборга лойиқ. Зита Аннинг матонати турмушдан нолийверадиган, ўз фарзандидан воз кечаётган аёллар учун ибрат, десак адашмаймиз.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
32
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
32
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика