Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга кириш тартиби тушинтирилди

Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга кириш тартиби тушинтирилди

19:12, 24.05.19
457
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ички ишлар вазирлиги академияси кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва қабул тартиби бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир аввалида академия тарихи, имкониятлари, курсант ва тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзловчи кўрсатув намойиш этилди. Шундан сўнг мазкур олий ўқув муассасасига номзодларни танлаш ва қабул тартиблари, таълим йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди. Яъни, академиянинг кундузги таълим шаклига ёши 18 дан кичик ва 25 дан катта бўлмаган мамлакатимиз фуқаролари, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар танлов асосида қабул қилиниши билдирилди.

Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган ушбу академияга кириш 2018-2019 йилдан бошлаб тест синовларисиз, махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат асосида амалга оширилади. Ўқув даври 3 йилни ташкил қилиб, муассасада тергов, тезкор қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, эксперт криминалистик, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, хизмат фаолиятини психологик таъминлаш фаолияти йўналишларида таълим берилади. Битирувчилар магистр даражасига тенглаштирилган диплом, юрист малакаси ҳамда лейтенант ёхуд катта лейтенант унвонларига эга бўлишади.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ички ишлар органларида камида 3 йиллик стажга эга ходимлар учун сиртқи таълим шакли жорий этилди. Унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун 4 йил, олий маълумотга эга шахслар учун тўлов-контракт асосида 3 йил қилиб белгиланган.

Йиғилиш давомида академик лицей ўқувчиларига “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни тўғрисида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?