Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Зулфия номидаги мукофотга эътиборсизлик қилганлар жазоланди

Зулфия номидаги мукофотга эътиборсизлик қилганлар жазоланди

23:08, 06.11.18
255
Блог

Журналист ва эркин ижодкор Нодирабегим Иброҳимова Зулфия номидаги давлат мукофотига ҳужжат топшириб, ташкилотчилар ва маҳалла қўмитасининг эътиборсизлиги туфайли ноҳақлик бўлди деб ҳисоблаган эди.
Масала бир куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Н.Иброҳимовага Хотин-қизлар қўмитасидан вакил келиб, уни қайта ҳужжат топширишга кўндирган. Ва адолат қарор топиб, ижодкор кейинги босқичга ўтган. Аслида нима бўлган эди?
"Зулфия номидаги мукофот ҳақидаги танқидий фикримдан сўнг Хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла қўмитаси менга кўп бора қўнғироқ қилишди, уйимга ҳам келишди. Маҳалла қўмитаси ходимининг эътиборсизлиги туфайли хужжатларим Хотин-қизлар қўмитасига етиб бормагани, бунинг учун ходимга хайфсан берилгани, дарҳол қайта комиссия тузилиб, ишимни кўриб чиқишини таъкидлашди.
Аввалига бормайман, деб рад этдим. Аммо шунча одам йиғилиб катта мажлислар залида ўтирганини айтиб кўп бора боғланишди. Фарзандларим билан бордим. Чиндан ҳам еттита комиссия аъзоси анчадан бери кутиб ўтиришган экан. Улар папкамни дарҳол кўришди, саволлар беришди, учта шарт бўйича синашди ва барча юқори балл ҳамда керакли тавсиялар билан кейинги босқичга йўлланма беришди.
Сергели туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси бундай ҳолат учун шахсан узр сўраб, бу ҳақда кеча билганини ва қайта комиссия тузиш учун буйруқ берганини айтди. Шикоятимдан сўнг улар барибир ҳужжатларимдан камчилик топиб, қабул қилишмаса керак, деб ўйлагандим. Лекин синов жараёни холис ўтди. Шикоятим эътиборсиз қолмади. Аввал айтганимдек, гап мукофотда эмас, барчаси адолатли ўтса, ҳеч кимда гина қолмайди", деб ёзган Нодирабегим Иброҳимова.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?