Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors`ни ахлоқий меъёрлардан четга чиқмасликка чақирди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors`ни ахлоқий меъёрлардан четга чиқмасликка чақирди

12:08, 21.10.20
4 543
Иқтисодиёт

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors компаниясини ёпиқ суд мажлиси тафсилотларини ошкор қилган ҳолда аҳлоқий меъёрлардан четга чиқмасликка чақирди. 16 октябрь куни UzAuto Motors`нинг Антимонополия қўмитаси махсус комиссияси қарорига қарши даъвоси бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.

2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суднинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. бошланган эди. 2020 йил 16 октябр санасида ушбу суднинг 3 йиғилиши бўлиб ўтди.

Суд ёпиқ режимда бўлиб ўтмоқда. Бироқ UzAuto Motors ҳар бир суд йиғилишидан кейин турли баёнотлар билан чиқмоқда, Антимонополия қўмитаси эса сукут сақламоқда. Бироқ 17 октябрда бу «анънана»ни бузди.

«Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, шу вақтга қадар Қўмита суд жараёни тафсилотларига ҳеч қандай изоҳ бермай келаётган эди, чунки „UzAutoMotors“ АЖ томонидан келтирилган ҳар қандай даъво ва шикоятларига Қўмитанинг экспертлари томонидан бевосита иш кўрилиш жараёнида жавоб бериб келинмоқда», — дейилади хабарда.

«Бироқ, „UzAutoMotors“ вакиллари ҳали ёпилмаган суд иши тафсилотларига ўзларининг расмий муносабатларини билдириб, ҳиссиётга берилган ҳолда очиқчасига Давлат органи ходимларини нопрофессионал ва малакасизликда айбламоқда. Жумладан„…текширувга жалб этган экспертларнинг салоҳиятсизлиги мижозлар базамизнинг бир қисмининг кўнгли совишига олиб келганлигидан афсусдамиз…“
Суд йиғилишининг 3-куни ҳам бундан мустасно бўлмади», — дея таъкидлади қўмита.

Хусусан, 16 октябрда эълон қилинган баёнотда UzAuto Motors юридик бошқармаси раҳбари Рустам Шоймардонов: «…Тингловлар жавобгарнинг аргументлари заиф эканлигини тасдиқлади ва бу кутилган ҳолат эди», — дейилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу масала бўйича UzAuto Motors АЖнинг илтимосномасига кўра, навбатдаги суд иши ёпиқ кўрилгани учун, қўмита қонунни бузмаган ҳолда, жараён давомида томонлар ўртасида бўлиб ўтган барча тортишув ва қарама-қаршиликлар тафсилотларини ошкор эта олмаслиги, аммо қўмита UzAuto Motors АЖ томонидан, махсус комиссия қарорига нисбатан қарши келтирилган далиллар етарли даражада асосланмаганлигини ишонч билан эълон қилганини ҳамда судда «айбланувчининг далиллари заифлиги» тасдиқланмаганини маълум қилди.

Қўмита UzAuto Motors компаниясини давлат органига нисбатан аҳлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чорлади.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Жиззах вилоятида фаолият юритаётган қайси банк фаолияти сизни қониқтиради?