Борий Алихонов ва Наримон Умаров Сенат қўмиталарига раис этиб сайланишди

Борий Алихонов ва Наримон Умаров Сенат қўмиталарига раис этиб сайланишди
Сиёсат
11:58, 21 октябрь 2020
1 644
0

 Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Борий Алихонов Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасига, Наримон Умаров эса Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига раис бўлди.

Парламент юқори палатасининг саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибидан ўрин олган Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалаларига оид фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда сенаторлар мазкур ташаббусларга ҳамоҳанг равишда ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантиришда парламент иштироки ва назоратини кучайтириш мақсадида Сенатда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасини ташкил этиш, ушбу қўмита низомини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бундан ташқари, парламент юқори палатасининг саккизинчи ялпи мажлисида Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси этиб сенатор Борий Ботирович Алихоновнинг сайланди.

Борий Алихонов. Фото: Сенат.

Борий Алихонов кўп йиллар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, кейинчалик Экологик партия етакчиси ва парламент аъзоси сифатида самарали фаолият олиб борган. Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган миллий ва халқаро кўламдаги лойиҳалар, дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этган. Айниқса, бу борадаги қонунчиликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган.


Шунингдек, айни пайтда Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган сенатор Ботир Джолдасович Матмуратовни Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига ўтказиш таклиф этилди. Сенаторлар бир овоздан Ботир Джолдасович Матмуратовни қўмита раиси ўринбосари этиб сайлашди.

Ботир Матмуратов. Фото: Сенат.

Қайд этилишича, Ботир Джолдасович билимли, тажрибали юрист, катта ҳаёт мактабини ўтаган раҳбар сифатида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш борасида ўз салоҳиятини тўла намоён эта олди. Қолаверса, у Қорақалпоғистон Республикаси вакили ҳисобланади ва ушбу ҳудуднинг паст-у баландликларини, айниқса, Оролбўйи ҳудудидаги ҳақиқий ҳолатни яхши билади.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб Нариман Маджитович Умаров номзоди таклиф этилди. Сенаторлар ушбу номзодни ҳам бир овоздан мақуллашди.

Наримон Умаров. Фото: Сенат.

Бунга қадар, Марказий сайлов комиссияси Борий Алихонов ҳамда Наримон Умаровнинг депутатлик ваколатини тугатиш тўғрисида, шунингдек, президент фармони асосида уларни Сенат аъзолари рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилганини хабар қилган эдик.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
31
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
29
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика