Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » «Ремдесивир» ва яна уч дорини ЖССТ самарасиз деб топди

«Ремдесивир» ва яна уч дорини ЖССТ самарасиз деб топди

12:36, 16.10.20
104
Дунё
Касалхона шароитида коронавирусдан даволанишда ўлим ҳолатларини камайтиришда «Ремдесивир», «Гидроксихлорохин», «Лопинавир/Ритонавир» ва «Интерферон» каби дорилар деярли фойдасиз. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнот берди.
Ҳамкорликдаги клиник синовларининг оралиқ натижалари «Ремдесивир», «Гидроксихлорохин», «Лопинавир/Ритонавир» ва «Интерферон» дорилари касалхонада 28 кундан ортиқ даволанаётган беморлар ўртасида ўлим ҳолатларини пасайтиришга жуда кучсиз таъсир кўрсатганини ёки умуман фойдасиз бўлганини тасдиқлади.
Тадқиқот 30 дан ортиқ мамлакатни қамраб олди.
Эслатиб ўтамиз, Американинг «Gilead Sciences» фармацевтика компанияси ўзи ишлаб чиққан «Ремдесивир» дори воситаси беморларнинг соғайиш муддатини тўрт кунгача қисқартиришини маълум қилганди.
АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Исроил, Буюк Британия ва Россияда коронавирус беморларини даволашда «Ремдесивир»дан фойдаланишга рухсат берилган. Ушбу дори даставвал гепатит С ни даволаш ҳамда респиратор-синцитиал вирусга қарши ишлаб чиқилган. Шунингдек, Эбола безгагига қарши ҳам синаб кўрилган, аммо самара бермаган.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?