Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар

ДХА аралашгач...

12:33, 16.10.20
156
Янгиликлар

ДХА хизматлар олиш тартибини соддалаштириш билан бирга, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, шу билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир бўлганда ўз вақтида тегишли чораларни кўриб бориш ваколатига ҳам эга. 
Агентликнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойида идоралар кесимида 1 583 та қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.
Шундан, 401 та ҳолатда ИИБ, 170 та ҳолатда кадастр,  167 та қурилиш идоралари, 165 маротаба ҳудудий газ таъминоти, 164 маротабадан сувоқова ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан энг кўп муддат бузилганлиги маълум бўлди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ваколатли идораларга тақдимнома, огоҳномалар киритиш билан бир қаторда, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маъмурий баённомалар ҳам расмийлаштирилди.
Жумладан, 71 та тақдимнома (тақдимнома асосида 23 нафар масъул идора вакили интизомий жазога тортилган), 69 та огоҳнома масъул ташкилотлар раҳбарларига юборилган бўлса, 101 нафар ваколатли идоралар масъул шахсларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.
Биргина мисол, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Б.Н. нинг якка тартибдаги уй-жой қуришга (реконструкция қилиш) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича аризаси туман қурилиш бўлими бошлиғи Ж.Қ томонидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда асоссиз рад этилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215(5)-моддасига асосан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.
Айни пайтда Давлат хизматлари агентлиги ушбу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, қонунбузилиш ҳолатларини кескин камайтириш, ваколатли идоралар ходимлари масъулиятини ошириш борасида амалий натижаларга эришмоқда. Ваҳоланки, 2018 йилнинг мос даврида маъмурий жаримага тортилганлар 105 нафарни, 2019 йилда эса 146 нафарни ташкил этган.
Албатта, Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади кимнидир жазолаб жарима ундириш эмас, балки аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатишда ўзига юклатилган вазифаларни бекам-кўст бажаришдир.
Б.Олимжонов – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?