Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи сайёр қабулида 41 та мурожаат қабул қилинди

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи сайёр қабулида 41 та мурожаат қабул қилинди

07:08, 29.03.19
73
Янгиликлар / Жамият

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 1 майига қадар вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда шахсий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

26 март куни Шароф Рашидов туманидаги "Янгиобод” МФЙ ҳудудида IV-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг сайёр қабули ўтказилди.

 Сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабулида бошқа секторлар раҳбарлари ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан республика бўйлаб ташкил этилган оммавий қабуллар доирасида мурожаатларнинг асосий қисми бевосита учрашув давомида  қаноатлантирилган бўлса, айримлари бўйича асослантирилган тушунтиришлар берилди.

-  "Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида қуёнчиликни ривожлантириш мақсадида кредит олишни мақсад қилган эдим, - дейди "Равот” МФЙда истиқомат қилувчи Нодир Жўрабоев. - Халқ банкига мурожаат ҳал бўлмаётгани учун сайёр қабулда ушбу кредитни ололмаётганлигим юзасидан қилинган мурожаатимга ижбий ечим топилди.  

Таъкидлаш лозимки давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларнинг ҳар бир мурожаатига индивидуал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, уларни тезкорлик билан сифатли хал этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

 

2019 йил 17 январда Ўзбекистон президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. 

Президент фармонида Халқ қабулхоналарига бир қатор қўшимча вазифалар ҳам юклатилди. Хусусан, Президент Халқ қабулхоналари секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш борасидаги фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боради.

Шунга мувофиқ ташкил этилган сайёр қабул давомида 23 нафар фуқаронинг 41 та, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳалар, ичимлик суви, йўл, спорт-соғломлаштириш, банк кредити каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Аксарият мурожаатларнинг ечими ўз жойида ҳал қилинган бўлса, қолганларини жойига чиқилган ҳолда ўрганиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?