Исломий молиялаштириш бўйича очиқ мулоқот

Исломий молиялаштириш бўйича очиқ мулоқот
Банклар
20:50, 06 ноябрь 2018
2 084
0
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг бош офисида Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ИИЭКСК) ижрочи директори жаноб Усама Каисси бошчилигидаги делегацияаъзолари ҳамда банк раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда дастлаб мезбонлар Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ҳамда ИТБ гуруҳига кирувчи ташкилотлар билан самарали ҳамкорликка юқори баҳо берди.
Шундан сўнг, «Ўзсаноатқурилишбанк» вакиллари ИИЭКСК билан ҳамкорликда хусусий секторни ривожлантириш мақсадида «Исломий банк хизматлари дарчаси»ни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, «Исломий банк хизматлари дарчаси»да шариат тамойиллари асосида янги молиявий хизматлар бўлиб, тузилма мусулмон мамлакатлари молиявий секторларидан пул ресурсларини жалб қилиш, молия-банк секторида рақобатни мустаҳкамлаш ва кучайтиришга муносиб ҳисса қўшади.
Учрашувда мамлакатимизда маҳаллий тижорат банклар ҳамда хусусий сектор вакилларининг исломий молиялаштириш инструментларига талаби юқорилиги ҳисобга олиниб, ИИЭКСК вакилларининг ташрифи бу борада катта имконият беришига умид билдирилди.
Тадбирда корпорация фаолияти, жумладан, ташкилотнинг асосий миссиясига бағишланган тақдимоти ўтказилди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо мамлакатлар ўртасида савдо амалиётлари ва инвестициялари ҳажмини кенгайтириш экспорт кредитларини суғурталаш ҳамда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш орқали кенгайтирилиши қайд этилди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
103
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
99
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика