Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Зоминда содир этилган ЙТҲ айбдорига ҳукм ўқилди

Зоминда содир этилган ЙТҲ айбдорига ҳукм ўқилди

20:59, 22.02.19
58
Жамият
Судланувчи Ж.О 2018 йил 17 октябрь куни соат 19:45 ларда Ж.Ага тегишли “Nexia” русумли давлат рақам белгиси 40 Х 627 ЕА бўлган автомашинасида Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи “Даштобод-Зомин-Супа-Бахмал-Ғаллаорол” 4Р-40 автомобиль йўлида ҳаракатланаётган эди. Йўлнинг 20 км.да Даштобод шаҳарчаси йўналиши бўйича бошқариб келиб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 73-бандини бузди.
Ушбу банднинг мазмуни қуйидагича:
- “Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак”.
Ушбу талабларни қўпол равишда бузган Ж.O. ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган К.Б бошқарувидаги “Cobalt” русумли давлат рақам белгиси 01 Q 374 SA бўлган автомашинанинг орқасидан бориб урилади. Тўқнашув натижасида автомашина салонида бўлган Н.Гни ўртача оғир шикастлар ва ҳайдовчи К.Бни соғлиғини бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказиб, шифохонага ётқизилишига сабабчи бўлади.
Суд судланувчи Ж.O га нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонлигини, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар фарзандлари борлигини инобатга олиш билан бир қаторда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг унга нисбатан даъвоси борлигини, жабрланувчиларни шифохонада даволаниши учун кетган ҳаражатларни ва фуқаровий даъвогарни автомашинасига етказилган моддий зарарларни қопламаганлигини каби ҳолатларни муҳокама этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган жазо чорасини тайинлаш тўғрисида тўхтамга келган.
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг 2019 йил 24 январдаги ҳукми билан судланувчи Ж.А Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, ушбу модда билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, 1 (бир) йил муддатга муайян ҳуқуқ, яьни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.

Ф.З.Зарифов - Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?