Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Атрофимиздаги олам ҳақида ғаройиб маълумотлар

Атрофимиздаги олам ҳақида ғаройиб маълумотлар

21:04, 05.11.18
166
Ҳаёт тарзи
Атрофимиздаги олам қизиқ ва мураккаб. Биз учун одатий бўлган буюмлар ғаройиб келиб чиқиш ва тушунтиришга эга бўлиши мумкин. Келинг, илм-фанга шўнғиймиз ва одам, табиат ва бошқа кўп нарсалар ҳақида биламиз.
Фото: Pixabay
Кўзлар пўстоғининг тўқ ранги доминант белги ҳисобланади. Шунинг учун жигарранг кўз соҳиблари кўпчиликни ташкил қилади. Агар ота-онадан бирининг кўз ранги тўқ бўлса, бола тўқ кўзли бўлиб туғилиши эҳтимоли катта.
Муайян баландликда инсон қони қайнаши мумкин. Бу жуда паст босим билан изоҳланади. Бу чегара 19 200 минг метр баландликда жойлашади ва Армстронг чегараси деб номланади.
Одам суяклари тузилишига кўра корал (маржон)га ўхшаш.
Фото: Pixabay
Бир хил маҳсулотларнинг таъми бироз вақт ўтгач ўзгача бўлишини сезганмисиз? Гап шундаки, таъм рецепторларимиз 10 кун ичида янгиланади ва бир хил таъмга турлича реакция қилади.
Капиллярлардаги қон тезлиги соатига 1 метрни ташкил қилади, аслида юракнинг ўзида соатига 1,6 километрга етади.
Нима учун қор секин тушади? Уларнинг назокати енгиллиги билан изоҳланади. Ахир унинг 95 фоизи ҳаводан иборат.
Камалак ёруғлик синиши ҳисобига ана шундай гўзал ва ранг-баранг. Ҳаводаги митти томчилар орқали ўтиб, у камалакдаги барча рангларда жилоланади.
Фото: Pixabay
Нефть тўғрисида янгиликлар орқали эшитасиз. У қандай пайдо бўлганини биласизми?  Нефть миллиард йил аввал яшаган планктон  (денгиз ва дарёларда яшайдиган, сув оқими билан ҳаракат қилувчи ҳайвонлар ва ўсимликлардан иборат организмлар дунёси)нинг чириши натижасидир.
Одатий ер қатлами ёруғликнинг бор-йўғи 15 фоизини акс эттиради. Қор эса 90 фоизни акс эттира олади.
Кундалик ҳаёт
Нима учун зарарли ширин газли сув бизда тобора кўпроқ ичиш истагини уйғотади? Гап уларнинг таркибидаги ширин моддаларда: у чанқоқни қондирмайди. Аксинча, яна кўпроқ чанқатади.
Фото: Pixabay
Тухумни чақмай, унинг янгилигини қандай аниқлаш мумкин? Уни сувга солинг: айниган тухум унда газ ҳосил бўлгани ҳисобига сув юзасига чиқади.скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?