Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Қатардаги ЖЧ қатнашчилари сони 48 тага етказилиши мумкин

Қатардаги ЖЧ қатнашчилари сони 48 тага етказилиши мумкин

22:23, 16.02.19
124
Спорт
Кеча, 15 февраль куни Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино ҳамда Қатарда 2022 йилда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ташкилотчилари Истанбул шаҳрида учрашишди. Бу ҳақда «Kuwait News Agency» хабар берди.

Томонлар мазкур турнирда қатнашадиган жамоалар сонини 32 тадан 48 тага ошириш масаласини муҳокама қилишган. "Бу масалага оптимистик руҳда қараяпман, аммо осон бўлмайди" - дейди ФИФА раҳбари.
2026 йили Мексика, Канада ва АҚШ мезбонлик қиладиган ЖЧ финал босқичида 48 терма жамоа қатнашади.

Улкан қадамни ташлаш учун Инфантино 2026 йилни кутиб ўтирмоқчи эмас, у «энг катта» жаҳон чемпионатини кичик мамлакат — Қатардаёқ бошламоқчи, фақат айрим ўйинлар бу мамлакат ташқарисида ўтказилади. ФИФА раҳбари вазифа уддаланишига ишонмоқда, шунга қарамай турнир қатнашчилари сонининг оширилиши ташкилотчилар юмушини анча кўпайтириши бор гап.

Қатар футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган Яқин Шарқдаги илк мамлакат бўлади. Турнир ўйинлари 2022 йилнинг 21 ноябрида бошланиб, 18 декабрь куни ниҳоясига етади.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?