"Тадбиркорлар тушумини ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланади

"Тадбиркорлар тушумини ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланади
Иқтисодиёт
22:01, 16 февраль 2019
2 404
0
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат солиқ қўмитасининг “Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.

Ушбу Низом, қонунчиликда якка тартибдаги тадбиркор учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича:
- календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган қатъий белгиланган солиқ тўловчиларга;
- календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмгача бўлган ягона солиқ тўловини тўловчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми календарь йил давомида бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ушбу Низом талаблари татбиқ этилмайди.

Ушбу тоифадаги якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдилар ҳамда бухгалтерия ҳисобини белгиланган тартибда юритадилар.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини юритишлари шарт.

Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ва товар чеклари китоби шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тасдиқланган.

Бунда даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари китоб (бундан буён матнда китоб деб юритилади) шаклида тикилади, унинг биринчи варағида якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар тўлдирилади.

Китобнинг кейинги варақларида фаолият туридан келиб чиқиб:
- чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар ҳаракати тўғрисидаги регистри;
- тижорат фаолияти учун четдан товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар ҳаракати тўғрисидаги регистри;
- хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг кўрсатилган хизматлар ҳаракати тўғрисидаги регистрлари ўз фаолияти учун лозим бўладиган миқдорда (варақда) тикилади.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркор ариза билан товар чеклари китобини солиқ органларига тақдим этиши лозим.

Китоб ва товар чеклари китоби солиқ органи муҳри билан тасдиқланади.

Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорнинг берилган аризасига асосан, у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар товар чеклари китобини юритишлари шарт.

Китобдаги ёзувлар уларни тўғрилигини тасдиқлаш учун, у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан харид қилинган товарларни (ишларни, хизматларни) манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- шартнома;
- товарларни (ишларни, хизматларни) олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қуйидагилар товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади:
- назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи - назорат-касса машинаси қўлланилиши орқали товарлар сотилганда;
- банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари – ҳисоб-китоб терминали қўлланилганда;
- товар чеклари китоби – товар чеки берилганда.

Китобга қуйидаги ёзувлар киритилади:
Сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар реквизитлари тўғрисидаги (товарларни сотиш, кўрсатилган хизматлар, буюртмалар манбаини тасдиқлайдиган ҳужжат, кирим ҳужжати, тўлов ҳужжати, товар коди, ўлчов бирлиги, харид ва хизмат нархи) маълумотлар китобга шу куннинг ўзида тегишли ёзувлар билан қайд этилади.

Кунлик сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси назорат-касса машинаси кўрсаткичи билан ва (ёки) банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари ёки ёзилган товар чеклари суммаси билан мос тушиши керак.

Ҳар бир мижозга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилинганлиги юзасидан товар чеклари китобининг алоҳида варағида акс эттирилади. Товар чеки китобидаги варақа икки нусхада тўлдирилади, бир нусхаси қирқиб олинади ва харидорга берилади, бошқаси товар чеклари китобида тикилган ҳолда қолади.

Бунда харидорга бериладиган ва ўзида қоладиган товар чеки китобидаги варақасида барча ёзувлар айнан бир хил бўлиши керак.

Товар чеки китобидаги варақаларда қуйидаги ёзувлар:
- якка тартибдаги тадбиркорнинг СТИР, Ф.И.О. ва имзоси – товар чеки китобини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этишгача барча варақларда якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда;
- қолган ёзувлар – товар чеки харидорга берилишигача сотиш, хизмат кўрсатиш ва буюртмаларни бажариш пайтида киритилади.

Товар чеклари китобининг варақлари тўлдирилганда:
- “Товар, хизмат ва буюртма номи” устунида китоб бўйича товарнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қисқа номи акс эттирилади;
- харидорга сотиладиган ҳар бир товар, кўрсатиладиган хизматлар ва буюртмалар алоҳида сатрда акс эттирилади. Агар битта харидорга сотиладиган товарлар, кўрсатиладиган хизматлар ва буюртмаларнинг барча номини товар чеклари китобининг бир варағида акс эттириш имкони бўлмаса, битта харидорга сотиш бир неча варақларда расмийлаштирилади ва унга биттадан кўп товар чеки берилади;
- товар чеклари китоби варағининг тўлдирилмаган сатрлари чизиб қўйилади;
- нарх, миқдор, сон ва сумма тўғрисидаги маълумотлар рақамлар билан киритилади;
- нарх ва сумма тўғрисидаги маълумотлар сўмда кўрсатилади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига биноан, товар чеклари китоби тугашига қадар, фақат битта янгидан рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.

Якка тартибдаги тадбиркорларни қатъий белгиланган солиққа тортиш тартибидан ягона солиқ тўловига ўтказиш учун солиқ органларига қуйидаги белгилар асос бўлиши мумкин:
- якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этиладиган солиқ ҳисоботи;
- хизмат кўрсатувчи банклардаги ҳисобварақларида 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача товар айланмани амалга оширганлиги тўғрисидаги банк маълумотлари;
- камерал назорат натижасида якка тартибдаги тадбиркор томонидан қиймати 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган товарларни сотиб олинганлиги;
- давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотга кўра суммаси 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган товарларни импорт қилганлиги;
- белгиланган тартибда ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижалари билан тушуми 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача эканлиги ҳисоб-китоб қилинган ҳолатда;
- тегишли ташкилотлардан олинган бошқа маълумотлар асосида тушуми 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган деган хулосага келинганда.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир календарь йилдаги ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.

Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор учун барча фаолиятидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган жами тушумидан келиб чиқиб аниқланади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
86
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
81
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика