Жиззах шаҳрида рангли чироқлар билан безатилган автобуслар ҳаракатланади

Жиззах шаҳрида рангли чироқлар билан безатилган автобуслар ҳаракатланади
Янгиликлар
22:57, 21 декабрь 2018
1 907
0

Жиззах шаҳрида 22 декабрдан бошлаб янги йил байрамига мос безатилган автобуслар ҳаракатланишни бошлайди. Қорбобо кийимидаги ҳайдовчилар йўловчиларни манзилларига етказиб қўйишлари режалаштириляпти. Бу ҳақда Sangzor.uz хабар бермоқда.

Янги йил байрами арафасида Жиззах шаҳрининг асосий кўчалари байрамона безатилди. Тунги ёритиш чироқлари, эртак қаҳрамонлари акс этган манзаралар шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига хуш кайфият улашмоқда. Келаётган янги йил олдидан шаҳарнинг асосий майдонида безатиладиган улкан арча остида турли байрам томошалари ўтказилиши режалаштирилган. Болажонлар учун маданият бошқармаси ва вилоят мусиқали драма театри, қўғирчоқ театрлари томонидан турли томошалар саҳналаштирилмоқда. Бозорларда эса махсус савдо ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, байрам дастурхони учун арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди.

Яна бир янгилик. Эндиликда янги йил байрами кунлари шаҳримизда байрамона безатилган автобуслар ҳаракатланади. “Ойбек супер транс” МЧЖ раҳбариятининг билдиришича, аҳолига байрамона кайфият улашиш мақсадида ҳайдовчилар қорбобо кийимида хизмат кўрсатадилар.

- Албатта бу Жиззах вилояти учун амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган ғоя бўлгани учун жамоамиз билан келишган ҳолда бир нечта автобусларнибайрамга мос тарзда безатдик, - дейди корхона раҳбари Восид Исоқов. Мақсадимиз шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига байрам кайфияти улашишдан иборат.

Дарҳақиқат, 22 декабрь оқшомидан шаҳар кўчаларида ҳаракатланишни бошлайдиган автобуслар Жиззах кўчаларида эртакмонанд манзара пайдо қилиши шубҳасиз.

Ҳаким Фозилов

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
90
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
85
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика