Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Муножат Йўлчиева номидан пора олган собиқ талаба 2 йилга қамалди (видео)

Муножат Йўлчиева номидан пора олган собиқ талаба 2 йилга қамалди (видео)

22:02, 19.12.18
90
Ҳодисалар / Жамият

Тошкент давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ва ижобий имтиҳондан Муножат Йўлчиевага айтиб юқори баҳо олиб беришни ваъда қилган собиқ талаба икки нафар абитуриентдан 12 минг АҚШ долларини талаб қилади. Бу ҳақда «Замон» дастурига асосланиб UZ24 хабар берди.

Собиқ талаба 2018 йилнинг 9 июль куни тахминан кечки соат 17:30 ларда келишилган миқдордан 4 минг АҚШ долларини олиб, чўнтагининг орқа қисмига солаётган вақтида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дапартаменти ходимлари томонидан қўлга олинади.

Муножат Йўлчиеванинг судда берган кўрсатмасига кўра, жиноят содир этилган пайтда у Германия сафарида бўлган.

Ана шундай муносабатлар инсоннинг йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўсига путур етказади, – дейди Муножат Йўлчиева.

Судланувчи Л.Т. икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тайёрланган лавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?