Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни орден билан мукофотлади

Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни орден билан мукофотлади

21:58, 19.12.18
232
Дунё
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев россиялик тадбиркор Алишер Усмоновни “Дўстлик” (Достық) I даражали ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Президент Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан Қозоғистон мустақиллиги куни муносабати билан таниқли россиялик тадбиркор, USM Holdings компанияси таъсисчиси ва меценат Алишер Усмонов “Дўстлик” I даражали ордени билан мукофотланди”, дейилган хабарда.

“У бу юқори мукофотга давлат ва жамоат фаолиятидаги хизматлари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссаси учун мукофотланди”, дейилган ташқи ишлар вазирлигида. 

Айтиш жоизки, Усмонов 2011 йилда “Дўстлик” II даражали ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев август охирида Алишер Усмоновни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан, Россия Президенти Владимир Путин эса ноябрь охирида «Ватан олдидаги хизматлари учун» III даражали ордени билан мукофотлаганди.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?