Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Расман! Азизбек Ҳайдаров - "Локомотив" футболчиси

Расман! Азизбек Ҳайдаров - "Локомотив" футболчиси

21:55, 19.12.18
99
Спорт
Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони, тажрибали футболчи Азизбек Ҳайдаров "Локомотив" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

1985 йилнинг 8 июль куни Тошкентда таваллуд топган ярим ҳимоячи 2004-2007 йиллар давомида "Локомотив" таркибида ҳаракат қилиб, кейинчалик "Бунёдкор"га ўтганди.

Шундан кейин 7 йил давомида БААда фаолият олиб борган Азизбек Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги ишончли ўйинлари билан барчанинг ишончини қозонди. Ҳайдаров Ўзбекистон миллий термаси таркибида 71 ўйинда қатнашди ва жамоанинг таянчи бўла олди. 2018 йилги мавсумнинг ярмида "Бунёдкор"га бориб қўшилган Азизбек жамоанинг етакчисига айланди ва 12 ўйинда 3 гол киритишга муваффақ бўлди.

Азизбек Ҳайдаров ўйнаган жамоалар
2004–2007 "Локомотив" 19 (2)
2007–2011 "Бунёдкор" 143 (8)
2011–2017 "Ал Шабаб" (БАА) 123 (13)
2017–2018 "Ажман" 19 (0)
2018– "Бунёдкор" 12 (3)
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?