Диққат!!! Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилиш бошланди

Диққат!!! Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилиш бошланди
Иқтисодиёт
20:22, 15 декабрь 2018
1 777
0
GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

«Модель универсаллик, услуб ва ихчамликнинг бирдай мужассамлигидир. Tracker комплектацияларида харидорларга автоматик круиз назорати, (BYOM2) маълумот-кўнгилочар тизими, cветодиодли кундузги ёритиш чироқлари тақдим этилган. Автомобиль комплектациясига шунингдек 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа парковка датчиклари, шунингдек алюминий дисклари ‘R18 215/55 киради», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Tracker субихчам автомобиллар синфига киради: узунлиги 4257 мм, кенглиги 1776 мм ва баландлиги 1679 мм. Автомобилнинг ёқилғи баки 53 литрни ташкил қилади.

Автомобиль кўринишида унда спорт ва башанглик мужассамлиги акс этади. Автомобилнинг 1,8 литрли двигатель ҳажми 140 от кучига тенг. Автомобилнинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва шинамлиги SUV В ишқибози бўлган ҳеч бир харидорни бефарқ қолдирмайди, дея билдирган компания.

Автомобилнинг ёқилғи сарфи MT5/AT6 трансмиссияли аралаш циклда 100 км.га 7,1 л. ташкил қилади. Автомобиль 10,6 сонияда 100 км/с тезликка етади. Модель 4-цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.

Биринчи босқичда Tracker кроссовери савдоси ва хизмат кўрсатиши билан Ўзбекистондаги биринчи мультибренд «Nurafshon AvtoMarkaz» автосалонининг Сергели тумани Обиҳаёт кўчаси, 39 уйда жойлашган филиали шуғулланади.

Харидорларга автомобиль икки хил комплектацияда тақдим этилган: Tracker LT M/T ва Premier A/T. Tracker’нинг LT M/T комплектацияси нархи — 184 308 855 млн сўм, Premier A/T эса 215 680 575 млн сўмни ташкил қилади.

«Tracker янги модели ўз синфида услуб, сифат, қулайлик ва хавфсизликни мужассам қилган янги автомобил бўлиб хизмат қилади. 

Шу билан бирга айтиш жоизки, автомобилнинг компания моделлар қаторидан жой олиши Ўзбекистон бозори учун мутлақо янги бўлган SUV В синфини қўшиш мақсадида амалга оширилмоқда, Tracker Саptiva автомобилининг ўрнини эгаллашга мўлжалланмаган», - дея маълум қилган компания.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
87
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
83
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика