Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » “Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

“Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

20:10, 15.12.18
204
Маданият
14 декабрь куни режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмининг журналистлар ва блоггерлар учун ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди.

Фильмда асосан иккинчи жаҳон уруши воқеалари акс эттирилиб, урушнинг бутун фожиаси уч оиланинг ҳаёт йўллари орқали очиб берилади. Фильмда Сталин, Гитлер, Черчилл, Рузвельт каби тарихий шахсларнинг образлари акс эттирилган.

Фильм тақдимотидан сўнг оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

Журналистларнинг “фильмда Сталин образига қайси тарафлама ёндошгансиз?”, деган саволига режиссёр: “Сталин бир оилани қутқариб қолди, деган гап унга ижобий баҳо эмас, эътибор қилган бўлсангиз, ўша ерда изоҳ бор, битта оила майли, қолган минглаб оилалар-чи дейилган. Мана шу ҳақиқий баҳо. Мен Собиқ Иттифоқ даврида қандай одам бўлган бўлсам ҳозир ҳам шундайман. Одамнинг хатти-ҳаракати ва ижодига давр таъсир қилмаслиги керак”, деб жавоб берди.

Фильмнинг очиқ премьераси 18 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?