Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Янги жoрий қилинаётган хорижга чиқиш паспортининг кўриниши ва олиниш жараёни ҳақида маълумот берилди

Янги жoрий қилинаётган хорижга чиқиш паспортининг кўриниши ва олиниш жараёни ҳақида маълумот берилди

20:26, 06.12.18
28
Жамият
Янги хорижга чиқиш паспорти - 48 варaқдан иборат, жигарранг ҳужжат бўлиб, Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари билан безатилган бўлади.
Шунингдек, ҳужжат безагида сув белгилари, саккизбурчакли пентаграмма, ранги алмашадиган бўёқ, муар эффекти, металлашган ҳимоя ипи ва ламинация қилинган пленкадан фойдаланилади.
Ҳужжатга электрон чип ўрнатилган бўлади.
Янги хориж паспортини олиш учун биометрик маълумот олиш учун 12 та янги станциялар ўрнатиш режалаштирилган, деди Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари Қудрат Йўлдошев.
Уларнинг ҳар бири кунига 180-200 кишига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.
Ҳозирда Тошкентда 20 та шундай станция фаолият юритмоқда.
Янги ҳужжатни олиш учун фуқаролар яшаш манзили бўйича ИИВ органларига мурожаат этишлари, анкета-аризани тўлдиришлари, фотосурат, паспорт нусхаси ва военкоматдан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) топширишлари керак бўлади.
Давлат божи - энг кам иш ҳақининг 150 фоизни ташкил қилади. Ҳужжат 10 кун ўтгач тайёр бўлади.
Вояга етмаганлар янги паспорт билан 5 йилгача, 16 ёшдан катталар - 10 йил муддатгача чегарани кесиб ўтишлари мумкин.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?