Молия вазирлиги Давлат бюджетини кенг оммага тушунарли кўринишда чоп этди

Молия вазирлиги Давлат бюджетини кенг оммага тушунарли кўринишда чоп этди
Иқтисодиёт
20:13, 06 декабрь 2018
1 721
0
Молия вазирлиги томонидан 2019 йил Давлат бюджети лойиҳаси бўйича “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри тайёрланиб, оммага ҳавола этилди.
Соддалаштирилган бюджет лойиҳаси БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг молиявий ёрдамида тайёрланган.
“Фуқаролар учун бюджет – бу Давлат бюджети тўғрисида, кенг омма (барча фуқаролар) учун қулай ва тушунарли тилда кўрсатилган маълумотлар тўпламидир”, - деб маълум қилишди вазирликда.
Хабарда келтирилишича, “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида иқтисодий термин ва атамалардан иложи борича камроқ фойдаланган ҳолда кўпроқ, инфорграфикалар, мисоллар ва таҳлилий кўрсаткичлардан фойдаланиб, фуқароларга имкон қадар қўпроқ фойдали маълумотларни етказиш мақсад этиб белгиланган.
2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган солиқ ва бюджет сиёсати ислоҳотларнинг асосий йўналишлари акс эттирилган.
“Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасининг хулосавий қисмида “Сизнинг фикрингиз”шаклида саволнома келтирилган. Ушбу саволнома натижаларидан навбатдаги лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Шунингдек, Молия вазирлиги “Очиқ бюджет” сайтини ишлаб чиқмоқда. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролар ўзларини қизиқтирган Давлат бюджети маълумотларини онлайн тарзда олишлари мумкин бўлади.
Фуқаролар учун бюджет лойиҳаси Буюк Британия, Россия Федерацияси, Норвегия, Бразилия, Мексика ва бошқа кўплаб етакчи давлатларда чоп этилади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
90
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
86
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика