Xiaomi тақиладиган қурилмалар савдоси бўйича Apple’ни ортда қолдирди

Xiaomi тақиладиган қурилмалар савдоси бўйича Apple’ни ортда қолдирди
Технология
21:00, 05 декабрь 2018
1 976
0

IDC таҳлил компаниясининг маълумотларига кўра, 2018 йилнинг учинчи чорагида Xiaomi компаниясининг тақиб юриладиган қурилмалари савдосининг ўсиш даражаси 90,9 фоизни ташкил қилган. Якунда Хитой компанияси Apple’дан ўзиб кетди ва дунёда тақиладиган ақлли қурилмалар савдоси бўйича етакчига айланди. Xiaomi’нинг етакчилигини ташқи бозорга харидоргир нархда чиқарилаётган Mi Band 3 соати таъминламоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Apple эса Apple Watch Series соатининг тўртинчи авлодини янада қимматроқ нархда чиқарди ва бошқа моделлар нархини 200 доллардан пасайтиришни истамади. Бу эса унинг бозордаги улушига кучли таъсир ўтказди.

Бозорда Apple Watch 3 ўзини яхшироқ намоён қилди. Бу моделдаги ақлли соатларнинг савдоси 4,2 миллион донага етди.

Xiaomi’нинг бозордаги улуши 21,5 фоизни, Apple компанияси улуши эса 13,1 фоизни ташкил қилмоқда. Бунда компаниялар иккита алоҳида йўлдан кетмоқда: Хитой компанияси савдо ҳажмига таянаётган бўлса, Apple даромадга эътибор қаратмоқда. Apple’дан сўнг Fitbit, Huawei ва Samsung компаниялари мос равишда 10,9 фоиз, 5,9 фоиз ва 5,6 фоиз улуш билан жойлашган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
32
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
34
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика