Ucell давлат компаниясига айланди

Ucell давлат компаниясига айланди
Технология
20:50, 05 декабрь 2018
1 889
0
Coscom (Ucell бренди) мобил операторининг 94 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Telia швед-фин компанияси ўзининг барча улушини 215 млн доллар эвазига (қарзларсиз) Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига сотди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.

Шартнома Telia «New Generation Telco» компанияси стратегияси доирасида Евроосиё бозорини тарк этиш ҳамда Шимолий ва Болтиқбўйи ҳудудларидаги фаолиятини кенгайтириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ амалга оширилди, дея изоҳ берди Telia президенти ва бош ижрочи директори Йохан Деннелинд.

«Телиа компанияси харидорни талабчанлик билан кузатди ва синчковлик билан текшириб, барча тегишли текширув ва назорат ишларининг қониқарли натижалар билан бажарилганига ишонч ҳосил қилди», — дейилади хабарда.

Ucell компаниясига 1996 йилда Coscom бренди остида асос солинган. 2007 йилнинг июлида TeliaSonera Coscom`нинг асосий акционерига айланди. 2008 йил июлида оператор Ucell бренди остида ишлашни бошлади.

Компанияда 1250 нафарга яқин ходим меҳнат қилади. Абонентлар сони 7,1 миллионни ташкил этади. Операторнинг 2G тармоғи Ўзбекистон ҳудудининг тахминан 97 фоиз, 3G эса тахминан 60 фоиз ҳудудини қамраб олган.

Telia хабарида қайд этишича, АҚШ Адлия вазирлиги зарур шаклда шартнома тўғрисида хабардор қилинган. 2014 йилда АҚШ Адлия вазирлиги ҳамда Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия МТС, Veon («ВымпелКом», «Билайн» бренди эгаси) ва Швециянинг Telia Company AB (қайта номлангунга қадар — TeliaSonera) компанияларини Ўзбекистон телекоммуникациялар бозорида коррупцияга қўл урганликда айблаб, уларга нисбатан тергов бошлади. Бунга ушбу компанияларнинг АҚШ фонд бозорларида савдо қилгани асос қилиб олинди.

Ўзбекистонда айни вақтда бешта мобил оператори фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг учтаси (Uzmobile, UMS ва Ucell) давлатга тегишли.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
32
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
34
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика