Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Жеки Чаннинг энг чиркин жиҳатлари

Жеки Чаннинг энг чиркин жиҳатлари

19:48, 03.12.18
96
Дунё
Хитой ва Америка актёри Жеки Чан яқинда ўзидаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган чиркин жиҳатларни ошкор этди.

— Мен ҳаётда яхши ота ва яхши эр бўла олмадим, — деди у. — Аммо ўғлим ва хотинимга нисбатан ўз мажбуриятларимни ҳамиша адо этиб келганман…

Ҳозирги кунда 64 ёшни қаршилаган Жеки Чаннинг айтишича, ўтмишидаги энг чиркин жиҳатлардан бири хотинига хиёнатлари экан. У кўз очиб кўрган рафиқаси Жоан Линга фоҳишалар билан хиёнат қиларкан. Бундан ташқари, тез-тез актриса ҳамда собиқ «Осиё гўзали» Элейн билан ҳам тез-тез учрашиб тураркан.

Ўзини кечира олмайдиган ишларидан бири шу эканки, кунларнинг бирида хотини билан жанжаллашиб қолиб ҳали чақалоқ ҳисобланган ўғли Жейсини у хонадан бу хонага ирғитиб юборган экан.

Яна ўтмишда аёлларни кўришга кўзи бўлмаган. Нуқул биринчи хотини у билан катта пул топаётгани учунгина яшарди деб ўйларкан ва шунинг учун олган гонорарларини ундан беркитиб юраркан. Яна бир ёмон ишларидан бири Элейн билан учрашиб юришини катта хато деб айтганди. Ваҳоланки, ўшанда Элейн ундан ҳомиладор бўлган. Бу ҳам майли. Биринчи муҳаббати билан бирга вақт ўтказишни жинидан ёмон кўраркан. Агар у уйда кутиб ўтирганини пайқаса, шу куни уйга қайтмас экан. Қизиқ, унда бировни севишнинг нима аҳамияти бор? Шу ҳам муҳаббатми?..

Жеки Чан яқин-яқинларгача ичкиликни керагидан ўн баробар кўп истеъмол қиларди. Шунинг дастидан икки марта автомобилида автоҳалокатга учраб, ўлимлардан қолган. Мастликда дуч келган одамга қимматбаҳо совғалар ҳам улашиб юбораверган. Хуллас, ўзини идора эта олмаган.

Унга энг алам қилган воқеа 19 ёшли қизи Этта У Чжолиннинг лесбиянлар никоҳига кириб, модель қизга уйланиб олиши бўлибди. У ҳануз қизини шу иши учун кечира олмас экан.

Манба: 
Hordiq.uz
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?