Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » LG эгилувчан смартфоннинг ноодатий версиясини намойиш этди

LG эгилувчан смартфоннинг ноодатий версиясини намойиш этди

22:11, 29.11.18
110
Технология

"LG Electronics" компанияси Жанубий Корея интеллектуал мулк идорасидан букланадиган янги смартфон учун 
патент олди.

Ишланма катта эгилувчан дисплейдан иборат бўлиб, у смартфоннинг уч томонини ўраб, корпусни тўлиқ эгаллайди. Очиқ ҳолатида эса смартфон катта бир планшетга айланиб қолади. Йиғилган ҳолатида эса экран магнитлар билан қотириб қўйилади.

Аввалроқ сиздирилган маълумотларга кўра, LG смартфонининг эгилувчан дисплейли варианти "Flex", "Foldi" ёки "Duplex" номини олиши мумкин. Компания бундай смартфон устида бир неча йилдан бери иш олиб бормоқда.

Айни вақтда вазиятдан бохабар манбаларнинг таъкидлашича, LG бу йўналишда биринчи қурилма чиқарган компания мақомини олишга эмас, балки фойдаланувчиларга ҳақиқатан ҳам керакли восита чиқаришга эътибор қаратмоқда.

LG компанияси 2013 йили эгилувчан POLED-экранли "LG G Flex" смартфонини бозорга чиқарган эди. Смартфоннинг ўзи букилмасди, лекин экран фойдаланувчининг телефон суҳбати вақтидаги юзига мос тарзда эгилган кўринишда эди.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?