Танамиз бераётган белгилар нималардан далолат беради?

Танамиз бераётган белгилар нималардан далолат беради?
Ҳаёт тарзи / Саломатлик
21:47, 29 ноябрь 2018
3 059
0

Терининг қуруқлиги. Демак сизнинг организмингизга Е витамини етишмаяпти. Унинг заҳирасини тўлдириш учун озиқ-овқат таркибига ёнғоқлар, ёғли балиқ ва ўсимлик мойларини қўшиш зарур.

Сочлар ва тирноқларнинг мўртлиги (салга синиш, тез синиб, узилиб кетиш). Ушбу белгилар организмга В гуруҳ витаминлари ва кальций етмаётганлигини билдиради. Буғдой майсаларида, туйилмаган бўғдой гўжаларида, қора нонда бундай маҳсулотлар сероб.

Милклар қонаши. Организмда С витамини танқислиги белгиси. Ушбу маҳсулот пиёзда, саримсоқ пиёзда, мевалар ва сабзавотларда кўп. Шунингдек наъматак дамламаси ёки қарағай барглари қайнатмасини ҳам ичса бўлади.

Ёмон ухлаш ва жиззакилик (уйқусизлик ва сержаҳллик, серзардалик). Калий ва магний танқислиги ҳақида белги. Бундай микроэлементлар туршакда, ўрик қиёмида, қора олхўри (қоқида ҳам), лавлагида бўлади.

Кечалари томир тортиши, тиришиш, чангак (акашак) бўлиш, талваса. Ушбу ҳолатлар ҳам магний ва калий етишмаслиги белгилари ҳисобланади.

Билаклар ва тирсакларда товуқ эти, ғудда-ғудда эт ҳосил бўлиши. Бу С ва А витаминлари етишмаслигининг яққол белгиси. У тўқ сариқ ва апельсин рангли барча сабзавотлар ва меваларда: сабзи, қовоқлар, памидорлар, ўриклар, туршакларда мавжуд.

Тузли, шўр маҳсулотларни ҳоҳлаяпсиз. Демак организмингизда инфекция бор ёхуд шамоллаш жараёнлари кучайган, айниқса бу таносил тизимларига тегишли.

Ширинлик хоҳлаяпсиз. Сизда асаблар жуда чарчаган бўлиши мумкин ва тезкор энергетик мадад, яъни глюкоза зарур. Бундай ҳолда ошқозон-ичак тизимида муаммо юзага келмаслиги учун яхшиси асал ёки аччиқ шоколад истеъмол қилган маъқул.

Тузсиз, камтуз, нимтатир ва шу каби овқатларни хоҳлаяпсиз. Бу белги ошқозон-ичак гастрити ёки жигар муаммолари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тузсиз таомлар тортишишларни (спазмларни) енгиллатиши ва ошқозонни тинчлантириши мумкин.

Таом тузсиздай туюлса. Сизда оғир руҳий кайфият, руҳий сиқилиш ҳолати (депрессия) бўлиши мумкин.

Писта чақишни ҳоҳлаяпсиз. Сизнинг организмингизга антиоксидантлар (Антиоксидантлар – манфий зарядланган электронли молекулалар. Ўсма, ва юрак-томир касалликларини бартараф қилади, организмни соғломлаштириб токсинларни олиб чиқади. Янги узилган маҳсулотларда, яъни сабзавотларда, меваларда ва кўкатларда мавжуд) етишмаяпти.

Нордон нарсаларни ҳоҳлаяпсиз. Организм жигар ва ошқозон ости бези фаолиятини кучайтириши учун шундай маҳсулотларни талаб қилмоқда. Таомномангизга лимон ва клюква (қизил, нордон мевали бута ва унинг меваси) қўшинг.

Денгиз маҳсулотларини егингиз келаяпти. Демак организмга йод етишмаяпти.

Аччиқ ва тахир нарсаларни хоҳлаяпсиз. Демак сизда ошқозон-ичак тизимида муаммо бор. Организмни жуда майин ва юмшоқ тозалаш зарур.

Аччиғи баланд, мазаси (таъми) ўткир таомларни хоҳлаяпсиз. Ўткир таомлар овқат ҳазм қилиш жараёнини кучайтиради, аммо уларни оқилона миқдорда истеъмол қилиш, бунинг устига оч қоринга емаслик зарур.

Манба: Hordiq.uz
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
35
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
35
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика