Жиззахда она ва болани автомашинада уриб юборган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жиззахда она ва болани автомашинада уриб юборган  шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Ҳодисалар / Жамият
21:03, 29 ноябрь 2018
1 949
0

Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Бобур Рашидов (исми-шарифи ўзгарган), 2018 йил 12 август куни кеч соат 22:30да, ўзининг бошқарувида бўлган, “Нексия” русумли, 25N477АА давлат рақамли автомашинасини Жиззах шаҳар, А.Темур маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасининг “Жиззах” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган эди. У соатига 30 километрдан ошмасдан ҳаракатланишга рухсат этилган мазкур йўлда ҳаракатланиш талабларга амал қилмасдан, йўлни кесиб ўтаётган Л.Алексеева (исми-шарифи ўзгарган) ва унинг вояга етмаган ўғли Ш.Алексеевларни автомашинаси билан уриб юборди.

Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77.3-бандидаги ҳаракатланишда, ҳайдовчи аниқлай олиш имкониятида бўлган хавф ёки тўсиқ пайдо бўлса, у транспорт воситасининг тезлигини тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз айланиб ўтиш чораларини кўриши шартлиги ҳақидаги, 78.1-бандидаги аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан ошмасдан ҳаракатланишга рухсат этилган. Ваҳоланки Б.рашидов бошқарувидаги автомобилнинг тезлиги суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра жабрланувчиларнинг “Ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” олишига сабабчи бўлган.

Б.Рашидов ушбу қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, унга нисбатан шу модда билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу жиноят ишини мазмунан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилди.

Судда Б.Рашидовнинг ҳатти-ҳаракати жиноят ишидаги воқеа жойини, автомашинани кўздан кечириш баённомалари, чизмаси, фотосурати, суд-тиббий, суд-криминалистика экспертизалари хулосалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва судда текширилган бошқа далиллар билан тўлиқ исботини топди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2018 йил16 ноябрь кунги ҳукмига кўра Б.Рашидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми ва ЖК 45-моддаси қўлланилиб, 3 (уч) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 300 (уч юз) соат ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек судланувчи Б.Рашидовдан жабрланувчи Л.Алексеева фойдасига 10.540.577 сўм, РШТЁИМ Жиззах филиали фойдасига 4.135.132 сўм ундириш белгиланиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг қолган қисмини ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.


Р.Орзиқулов- Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
112
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
106
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика