Тошкент давлат педагогика университети «SMART университет»га айланади

Тошкент давлат педагогика университети «SMART университет»га айланади
Жамият
19:29, 28 ноябрь 2018
1 922
0
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Туркиянинг «Informascope» компанияси билан ҳамкорликда «SMART университет» лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 26 ноябрь куни университет ректори Шавкат Шарипов ва «Informascope» компанияси бошқарув директори Қуванч Чинар иштирокида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Тошкент давлат педагогика университетида замонавий талаблар даражасида «SMART университет» элементларини жорий этиш бўйича бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан:

- университетда мавжуд турли хил ахборот тизимлари, компьютер дастурларини ўзаро интеграция қилиш;

- фойдаланувчиларни ягона идентификация тизим орқали исталган жойдан университет ресурсларидан фойдаланишларини йўлга қўйиш;

- бугунги кундаги қурилмаларга мос иловалар яратиш эвазига мавжуд тизимлардан фойдаланиш географиясини кенгайтириш;

- талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш;

- битирув малакавий ишлари, магистр PhD ва DSc диссертацияларини, «плагиат»га текшириш автоматлаштирилган тизимини шакллантириш;

- «SMART» технологиялардан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун «мастер-класслар» ташкил қилиш.

Музокаралар якунида «Informascope» компанияси билан «SMART университет» элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
90
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
85
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика