Президент фармони: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» энди йўқ
Сиёсат
Фуқаро авиацияси, жумладан, ерусти инфратузилмаси эксплуатациясининг ҳаддан зиёд монополлашуви бу соҳада хизмат кўрсатишнинг жаҳон даражасидан сезиларли ортда қолишига, шунингдек, мамлакатдаги айрим аэропортларнинг рентабеллигини йўқотишига олиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган тегишли фармонида айтилади.
Фармонга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади. МАК дирекция базасида «Uzbekistan Airways» АЖ, «Учувчилар мажмуаси» ДУК, «Ҳаво алоқалари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот» комплекси иш бошлаши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги аэропортлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида «Uzbekistan Airports» АЖ фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда. Жамият ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан бирга, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, аэропорт инфратузилмасини яхшилаш билан машғул бўлади.
Шунингдек, аэропортлар ҳудудида замонавий савдо шохобчалар фаолиятини шакллантириш ва банк хизматларини ташкил этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.
Ҳужжатга кўра, миллий авиакомпания қошида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда ННТ юристлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқда
2024 йил 26-январ куни Зомин туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда...
Коррупцияга қарши курашишда қонунларимизда нима дейилган
Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда...