Дизайнер Риту Бери Тошкент мода хафталигида янги либосларини намойиш қилди (фото)

Дизайнер Риту Бери Тошкент мода хафталигида янги либосларини намойиш қилди (фото)
Маслаҳат
12:30, 27 ноябрь 2018
2 440
0

Тошкентда бўлган мода ҳафталиги доирасида таниқли ҳинд модельери Риту Берининг камалакнинг 7 хил рангларидаги янги либослари намойиши бўлиб ўтди. Кўргазмада дизайнернинг замонавийлик ва классикани уйғунлаштирган қимматбаҳо коллекцияси тақдим этилди.

Ҳинд дизайнери ижодий ишларида зардўзлик орқали ишлов берилган либосларни ҳарир матолар уйғунлигида намойиш этди. Риту Бери либослари намойишига Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Ҳошимова ҳам ташриф буюрди.

Риту Бери – “Ritu Beri” дизайнерлик компаниясининг раҳбари ва “Яхши кўринишнинг 101 усули” номли мода китоби муаллифи. Франциянинг “Scherrer” мода брендида энг биринчи осиёлик дизайнер сифатида фаолият юритган Риту Бери коллекциялари Париж, Пекин, Вашингтон, Найроби ва Коҳира шаҳарларида намойиш этилган.

Унинг коллекциялари актриса Николь Кидман, Энди Макдауэлл, модель Летиция Каста каби машҳурлар томонидан халқаро подиумларда тақдим этиб келинади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
93
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
89
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика