Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Банкомат 20 долларлик купюра ўрнига 100 доллар купюрани тарқатиб юборди

Банкомат 20 долларлик купюра ўрнига 100 доллар купюрани тарқатиб юборди

12:24, 27.11.18
88
Дунё / Валюталар
Хьюстондаги (АҚШ, Техас штати) банкомат билан содир бўлган воқеа якшанба куни кечқурун кузатилди. Мижозлардан бири картасидан пул ечиш мақсадида келган ва йигирма долларлик купюра ўрнига юз долларлик купюрани олганида ҳайратга тушган. У бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар берди, шундан кейин туман аҳолиси банкоматдан фаол фойдаланишни бошлади. 

Маҳаллий расмийлар баёнотига кўра, айрим одамлар «бепул» пуллар учун навбатдаги ўрин сабабли тартибсизлик келтириб чиқаришган. Бир неча соат ўтгач, полиция банкоматга келиб, уни тўсиб қўйди ва пул ечиб олиш имкониятини йўққа чиқарди.

Душанба куни кундузи Bank of America махсус баёнот берди, унда техниклардан бири пулни нотўғри лотокка солиб қўйгани хабар қилинди. Шунингдек, банк мижозларга ечиб олинган пулларни юридик оқибатларсиз ўзларида қолдиришга рухсат берди.

Банкоматдан қанча одам фойдаланишга улгургани ва қанча пул ечиб олингани ҳақидаги маълумот йўқ.

Манба: Kun.uz
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?