Футбол: «Локомотив» кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

Футбол: «Локомотив» кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди
Спорт
12:17, 27 ноябрь 2018
1 933
0

Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси муддатидан олдин кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.

26 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 31-тури доирасида пойтахтдаги икки жамоа -«Локомотив» ва «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтди. «Локомотив» майдонида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар «Пахтакор"дан 3:2 ҳисобида устун келиб, чемпионликни муддатидан аввал ҳал этди.
Ҳисоб 19-дақиқада Игорь Йелич томонидан очилди. У 25 метрлардан жуда кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. 38-дақиқада эса Марат Бикмаев пенальтидан гол киритди.
Иккинчи таймда (51-дақиқа) Фаррух Сайфиев томонидан узатилган тўпни Драган Черан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди - 2:1. Учрашувнинг 70-дақиқасида Марат Бикмаев дубль қайд этиб, ҳисобни 3:1 ҳолига келтирган бўлса, орадан 16 дақиқа ўтиб Тиаго Безерра «Локомотив» дарвозасига гол киритиб, уни 3:2 қисқартирди. Ўйин шу ҳисоб билан якунига етди.
Мазкур натижадан сўнг, «Локомотив» 43 очко жамғариб, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида чемпионат пешқадамлигини мустаҳкамлаб, ўз тарихида кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. «Пахтакор» эса кумуш медаллар билан чекланади.
Суперлига, 31-тур
«Локомотив» — «Пахтакор» 3:2 (2:0).
Голлар: Игорь Йелич (19), Марат Бикмаев (38 пен, 70) — Драган Черан (51), Тиаго Безерра (86)
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
32
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
32
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика